Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 8 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

8 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 9, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Отабек Холбаев Ўзбекистон ҳарбий прокурори бўлди

Отабек Холбаев бош прокурорнинг ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди. Аввалги ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири бўлганди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Москвага етиб борди. Уни РФ президенти администрацияси раҳбари ўринбосари ва Ҳукумат раиси биринчи ўринбосари кутиб олди.


дайжест

9 май куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Пайшанба куни Ўзбекистонга нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Жума куни ҳарорат пасайиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шанба-якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +30…+35 даражагача исийди.


дайжест

Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиши сабаб 100 га яқин хонадонга сув кирган

Андижон вилоятида Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиши сабаб сув тошиб чиққанди. Бунинг оқибатида 100 га яқин хонадонга сув кирган. Техноген ҳодисага қўшимча ГЭС қуриш мақсадида каналга ортиқча сув ташлангани сабаб бўлган.


дайжест

Андижонда Фарғона канали қирғоғи ўпирилиб, сув тошиб чиқди

Булоқбоши туманида Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бири ўпирилди. Оқибатда каналдан ён-атрофга сув тошиб чиқди. ФВБ сув тўхтатилганини маълум қилди.


дайжест

Жиззахда кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди

Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди. АЭС бўйича оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг йиғилишида барча иштирокчиларнинг кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга тайёрлиги тасдиқланди.


дайжест

«Ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак». Президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлигига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди ва «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари боғда ўрнатилган «Хотира нури» композициясини ҳам кўздан кечирди. «Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак», — деди у.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида бўлди. У ерда мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчиларини ҳам зиёрат қилди.


дайжест

Тошкентда янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади

Тошкент давлат техника олийгоҳи негизида янги Tashkent Tech университети ташкил этилади. «Биз замонавий меҳнат бозорининг энг юқори талабларига жавоб берадиган муҳандислар етишиб чиқадиган экотизимни шакллантирамиз, — деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.


дайжест

Бойсунда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

Бойсун тоғларида бир неча туп Зарафшон арчалари кесиб ташлангани акс этган тасвирлар тарқалди. Унда арчалар таг қисмидан кесиб ташланиб, аҳолига сотилаётгани ҳақида гап боради. Сурхондарё вилояти экология бошқармаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорини ҳисоблаб чиқди.


дайжест

Самарқандда АЁҚШда келиб чиққан ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги ёқилғи шохобчасида солярка сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 2 фуқаро вафот этди, 1 фуқаро жароҳат билан шифохонага ётқизилди.


дайжест

Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Бир гуруҳ экспертлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТ вакиллари 2025−2035 йилларга мўлжалланган саратонга қарши кураш миллий стратегиясининг дастлабки версиясини келишиб олди. У эрта ташхис қўйиш, қулай даволаниш ва аҳоли ишончини оширишга қаратилган.


дайжест

ЕИнинг CADAP дастури Ўзбекистондаги давлат идораларига ускуналар берди

Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда наркотик моддалар савдосининг олдини олиш дастури Ўзбекистондаги тегишли идораларга ускуналар топширди.


дайжест

«Иккинчи жаҳон уруши эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар ҳеч қачон унутилмайди» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади ва Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган фахрийларга миннатдорлик билдирди. «ИЖУ эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар ҳеч қачон унутилмайди. Бу — замон ва макон чегарасини билмайдиган чинакам мардлик солномаси», — деди у.


дайжест

Жанубий Фарғона канали ўпирилишидан етказилган зарарлар компенсация қилинади

«Ўзбекгидроэнерго» Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиб, сув тошиши оқибатида 100 га яқин хонадон кўрган зарарлар тўлиқ қопланишини маълум қилди. Каналдаги техноген ҳолат 9 май куни бартараф этилади ва одатий иш режими тикланади, деди ташкилот.


дайжест

Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

Жиззах вилоятидаги Нурота тоғ тизмасида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик маконлар аниқланди. Топилган манзиллар деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади ва мамлакатдаги энг қадимий инсон фаолиятини ўрганишда муҳим манбага айланиши кутилмоқда.


дайжест

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳаво жанги тарихдаги энг йирикларидан бирига айланди — CNN

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳаво жангида 125 та қирувчи самолёт қатнашди, уларнинг ҳеч бири чегарани кесиб ўтмаган. Жанг авиациянинг энг янги тарихидаги «кенг кўламлиларидан бири» бўлди, деб ёзди CNN.


дайжест

Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойликларини хайрия қилишга ваъда берди

Бизнесмен ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча шахсий бойликларини ўзининг Gates Foundation хайрия жамғармасига ўтказишга ваъда берди. «Ўлганимдан кейин одамлар мен ҳақимда кўп гапиради, лекин қатъий қарор қилдимки, „у бой ўлган“ улар орасида бўлмайди», — деди у.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleUzbekistan Airways Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасига рейслар йўналишларини ўзгартирди
Next Article Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.