Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Facebook / CBPgov
АҚШ ҳукумати мустақил депортация дастурини ишга туширганини эълон қилди, унга кўра, ноқонуний муҳожирлар мамлакатдан ихтиёрий равишда чиқиб кетиш учун 1000 доллардан олишлари мумкин.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) мустақил депортация дастурини ишга туширганини эълон қилди, унга кўра, ноқонуний муҳожирлар мамлакатни тарк этишда ёрдам ва 1000 доллар миқдорида пул олиши мумкин.
«CBP Home App (мигрантлар учун DHS расмий иловаси — таҳр.) иловасидан мустақил равишда депортация қилиш учун фойдаланган ҳар қандай ноқонуний чет эллик ҳам 1000 доллар миқдорида пул олади», — дейилади вазирлик хабарида. Мигрант илова орқали ватанига қайтганини тасдиқлагач, сумма тўлаб берилади.
Бу АҚШни тарк этишнинг «муносиб усули» бўлиб, ноқонуний муҳожирларга Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) билан тўқнаш келишдан сақланиш имконини беради, дея таъкидлади вазирлик.
CBP Home App иловасида ариза топширган ноқонуний муҳожирлар, агар улар уйга қайтиш учун «сезиларли саъй-ҳаракатлар» қилаётганини кўрсатса, ҳибсда ушлаб турилмайди ва кетгунга қадар чиқариб юборилмайди, дея аниқлик киритди DHS. Дастурда иштирок этиш улар учун келажакда АҚШга қонуний асосда қайтиш имкониятини ҳам сақлаб қолади.
DHS ҳисоб-китобларига кўра, дастур, ҳатто бу пулларни ҳисобга олган ҳолда, ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш харажатларини тахминан 70 фоизга камайтиради. Ҳозирда бир ноқонуний муҳожирни ҳибсга олиш, ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва чиқариб юбориш АҚШ ҳукуматига ўртача 17 121 долларга тушмоқда.
Апрель ойида Washington Post АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти у ҳокимиятда бўлганининг биринчи йилида 1 миллионгача муҳожирни депортация қилиш ниятида экани ҳақида ёзганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
