Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Чоршанба кунигача ҳудудларда ҳаво +40 даражагача исийди. 8 майдан ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва +27 даражага тушиши мумкин. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
5−7 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Душанбадан чоршанбагача ҳаво кундуз кунлари +35…+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача исийди.
«Бу май ойи боши учун кузатилган иқлим меъёридан сезиларли даражада юқоридир. Бундай ҳарорат ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир», — дея таъкидлайди синоптиклар.
8 майдан ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва 9 май куни ҳарорат +27…+32 даражани ташкил этади.
8 майда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда, 9 майда марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
5−7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 8−9 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 5−8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33…+36 даража, 7 майда +36…+38 даража бўлади. 9 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +27…+30 даражагача пасаяди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
