Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
Ўзбекистонда поездлар ҳаракати кам учрайдиган айрим темирйўл кесишмаларида «Стоп» белгилари тартибга солинадиган светофорларга алмаштирилади. Тошкентда бир нечта шу каби кесишмалар мавжуд.
Ўзбекистондаги кўча ва йўлларни кесиб ўтувчи қатор темирйўл кесишмаларида тўхташ белгилари тартибга солинадиган светофорларга алмаштирилади.
Бу президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан қабул қилинган Вазирлар маҳкамасининг қарорида назарда тутилган, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
«Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темирйўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмаса-да, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда», — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳридаги бир қатор йирик кўчалар — Фарғона йўли кўчаси, Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик ҳалқа йўлида (Қўшбеги) ҳам шундай кесишмалар мавжуд.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
