Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Telegram / Uzb_Meteo
Булоқбоши туманида Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бири ўпирилди. Оқибатда каналдан ён-атрофга сув тошиб чиқди. ФВБ сув тўхтатилганини маълум қилди.
Тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши туманида Фарғона канали қирғоқлари ўпирилиши сабаб сув тошиб чиққани акс этган видеолар тарқалди.
Видеоларда сув катта тезликда қирғоқдан чиқаётгани ва ён-атрофдаги маҳаллаларни сув босаётгани акс этган.
Андижон вилояти ФВБ хабар қилишича, сув Норин Қорадарё ирригация тизимлари бошқармаси томонидан буткул тўхтатилган.
«Ҳозирда Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти ва керакли бўлган барча куч ва воситалар содир бўлган ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилган ва вазият тўлиқ назоратга олинган, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади бошқарма хабарида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
