Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

ANORBANK Ўзбекистонда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун ХСРИК орқали 10 миллион доллар жалб қилди. Маблағлар ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларга йўналтирилади.
ANORBANK Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиллик йиғилишларида иштирок этмоқда. Тадбирлар «Иқтисодиётларни диверсификация қилиш — ҳаётни бойитиш» шиори остида ташкил этилган бўлиб, ислом молияси ва барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим халқаро платформалардан бири ҳисобланади.
Форум доирасида ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этиш бўйича шартнома имзолади. Молиялаштириш «Муробаҳа» модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистон хусусий секторидаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Ушбу келишув ANORBANK учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, сифатли инвестицияларни жалб қилиш ва исломий молиялаштиришни ривожлантириш бўйича янги имкониятлар очади. Бундан ташқари, ташаббус кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.
ANORBANK глобал ҳамкорлик сари яна бир муҳим қадам ташлаб, халқаро молия майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Телефон: 1290.
Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
