Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги дастлабки тўрт ойда 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидларида қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади. Текширув якунлари бўйича ғолибларни аниқлаш баённомалари бекор қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 21 миллиард сўмлик (1,6 млн долларга яқин) жами 18 та давлат харидини қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олдини олди, деб хабар қилди ташкилот матбуот котиби Шерзод Сапаров.
Январь-апрель ойларида агентлик томонидан текширувлар ўтказилиб, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахсларнинг иштирок этишга имкон яратиш ҳамда давлат харидларидаги баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди:
- Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси 2,2 млрд сўмлик;
- «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ 313 млн сўмлик;
- Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 300 млн сўмлик;
- Деҳқонобод тумани ҳокимлиги 189 млн сўмлик;
- Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 95 млн сўмлик;
- Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 56 млн сўмлик;
- «Деҳқонобод калий заводи»нинг 10,8 млрд сўмлик;
- Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 1,9 млрд сўмлик;
- Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,9 млрд сўмлик;
- Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,1 млрд сўмлик;
- Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Сирожиддинов номли академик лицейнинг 573 млн сўмлик;
- Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 572 млн сўмлик;
- Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос стансиялари ва энергетика бошқармасининг 520 млн сўмлик;
- Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг 83 млн сўмлик;
- Янгиобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 45 млн сўмлик;
- Мўйноқ тумани ҳокимлигининг 40 млн сўмлик.
Мазкур ҳолатлар юзасидан агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидларининг олди олинган.
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
