Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » БМТТД администраторининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди
News

БМТТД администраторининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

May 27, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Хаолян Сю.

Хаолян Сю.

Фото: БМТТД

БМТТД администраторининг ўринбосари Хаолян Сю Ўзбекистонда бўлди. Унинг ташрифи давомида давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши кураш ташаббусларини жадаллаштириш, парламент салоҳиятини ошириш, камбағалликни қисқартириш, гендер тенглиги каби масалалар муҳокама қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури администраторининг ўринбосари Хаолян Сю Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида у БМТТДнинг Ўзбекистонда инклюзив ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашдаги иштироки ва ҳукумати билан узоқ муддатли ҳамкорликка содиқлигини яна бир бор тасдиқлади, дея хабар қилди идора матбуот хизмати.

бмттд, хаолян сю

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Тадбиркор аёллар кенгаши раиси Нозима Давлетова билан ўтказилган музокараларда қуйидаги тўртта устувор йўналишда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинди:

  • яшил иш ўринлари яратишга урғу берилган ҳолда иш ўринларини кўпайтириш ва камбағалликни камайтириш, шунингдек, рақамли трансформация орқали чекка ҳудудлардаги ёшлар ва аёлларнинг инсон капиталини ривожлантириш;
  • биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига мослашув ва яшил ўсишни таъминлаш, хусусан, Оролбўйи каби заиф ҳудудларда мослашув чораларини тадбиқ этиш;
  • аёллар ва эркаклар тенглиги, хусусан, Ўзбекистонда парламентда аёллар учун 40 фоизлик квота белгиланиши билан боғлиқ муҳим ютуқларни қўллаб-қувватлаш;
  • БМТТД томонидан миллий ва маҳаллий даражада коррупцияга қарши тизимларини мустаҳкамлаш ва бу соҳага тегишли ташаббусларни жадаллаштириш ҳамда парламент салоҳиятини қонун чиқариш ва назорат функцияларини амалга оширишда кучайтиришга қаратилган техник ёрдамга асосланган бошқарув ислоҳотларини қувватлашда давом этиш.

«Ўзбекистон эришган ютуқларни эътироф этамиз ва тенгсизликка барҳам бериш, ёшлар ва аёлларни салоҳиятини кучайтириш, барча ҳудудларда барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларни тезлаштиришга тайёрмиз», — деди Хаолян Сю.

бмттд, хаолян сю

Шунингдек, у БМТТД кўмагида амалга оширилаётган аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув лойиҳаси ва жойларда ташаббуслар қандай ишлаётгани билан танишди.

Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури 1993 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирда мамлакатда умумий қиймати 163 млн доллардан ортиқ бўлган 43 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар давлат хизматлари сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, хотин-қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва бошқа соҳаларни қамраб олган.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЭнди ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш мумкин
Next Article Ғуломжон Муродхўжаев Поп туманига ҳоким этиб тайинланди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Top Posts
Advertisement
ЖАРНАМА EurasiaPulse баннер

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
© 2026 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.

Go to mobile version