Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Coca-Cola ўзининг машҳур ва муваффақиятли кампанияларидан бирини қайта ишга туширмоқда. Унинг доирасида дўкон пештахталарида қадоқларида исмлар ёзилган Coca-Cola маҳсулотларини топиш мумкин. Coca-Cola доимо ижобий ҳис-туйғулар билан бўлишишга илҳомлантирган ва бу кампания уларни ҳатто шахсийлаштириш имконини беради.
2011 йилда «Бу Coca-Cola’ни ким билан баҳам кўрасиз?» кампанияси илк бор бошланганида, у бренд тарихидаги йирик маркетинг кампанияларидан бирига айланди. Coca-Cola’нинг машҳур логотипини таниқли исмлар билан алмаштириб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни ичимликни яқинлари билан улашишга ундади.
Бу йил Coca-Cola янада кўпроқ машҳур исм ва тахаллусларни қўшди. Шу тарзда ҳар ким ўзига яқин бўлганини топиб, бошқалар билан бўлишиши мумкин. Ушбу кампания эътибор кўрсатиш ёки ҳатто воқеалар ривожини яхши томонга ўзгартириш учун баъзан шунчаки улашиш кифоялигини эслатади.
Кундалик ҳаётда компания кўпинча ҳақиқий исмларни меҳрибон ёки дўстона тахаллусларга алмаштиради — бу яқинларга янада кўпроқ ёқимли ҳис-туйғуларни ҳадя этиш имконини беради. Истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, Coca-Cola исмли ёрлиқлар қаторини кенгайтирди. Унга ёшлар орасида айниқса машҳур бўлган ва узоқ вақтдан бери уларнинг жонли мулоқотининг бир қисмига айланган янги мурожаатларни қўшди. Масалан, яқинларим ва қариндош — илиқ таассуротлар ва самимий туйғуларни уйғотадиган оддий сўзлар.
Исмли Coca-Cola дўкон пештахталарида пайдо бўлди ва тез орада бутун мамлакат бўйлаб барча савдо нуқталарида сотувга чиқарилади.
«Бу шунчаки кампания эмас. Share a Coke асл мўжизага бўлган ишончимизни — одамлар бир жойда тўпланиб, муҳим нарсаларни баҳам кўрганларида пайдо бўладиган қувончни ўзида мужассам этади. Рақамли ва ўткинчи ўзаро таъсирлар ҳукмрон бўлган дунёда Coca-Cola — исм, маъно ва хотиралар орқали ҳақиқийликни таклиф этади. Биз одамларни бир-бирига эътиборли бўлишга, илиқ сўзлар учун, оддий кунни ўзига хос кунга айлантирадиган кичик имо-ишоралар учун сабаб топишга ундамоқчимиз», — деди маркетинг бўйича директор Салима Талипова.
Кампания доирасида республика бўйлаб 10 та университетда Share a Coke майдончалари ташкил этилади. У ерда Coca-Cola қадоғини реал вақт режимида талабаларга шахсийлаштириш имконини берувчи махсус автоматлар ўрнатилади.
Шунингдек, 1 майдан 30 сентябргача харидорлар олтин қопқоқдаги QR-кодни сканерлаб, совринлар ўйинида иштирок этиши мумкин:
- 0,5 л ва/ёки 1 л сиғимли пластик бутилкалардаги Coca-Cola Classic;
- 1 литрли пластик бутилкалардаги Coca-Cola Zero Sugar;
- 0,25 литрли шиша бутилкалардаги Coca-Cola Classic.
Telegram боти орқали кодни киритиб, иштирокчилар кўплаб совғалардан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади, жумладан:
- Ikkichi билан ҳамкорликда яратилган брендли маҳсулотлар;
- Yandex совғалари — обуналар ва баллар;
- KFC ва Domino‘s’дан комбо чегирмалар;
- 10 миллион сўм миқдоридаги пул ютуғи.

Coca-Cola компанияси дунёни қандай янгилаётгани ва яхшилаётганини билиш учун Instagram корпоратив саҳифасига обуна бўлиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди




