Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Бутун Ўзбекистон бўйлаб жиноятчиликка қарши кенг кўламли тадбирлар ўтказилди
News

Бутун Ўзбекистон бўйлаб жиноятчиликка қарши кенг кўламли тадбирлар ўтказилди

May 21, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон бўйлаб 15 апрелдан 15 майга қадар «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад «жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда криминоген вазиятни барқарорлаштиришда самарали тизими ташкил этиш», дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Улар «республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи шахсларни аниқлаш, уларнинг фаолиятига чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш орқали аҳоли осойишталигини таъминлаш, шунингдек, гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш»ни ўз ичига олган.

Мазкур тадбирлар олдидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси томонидан январь ойида «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» экспериментал тезкор-профилактик ойлиги ўтказилган ва бу ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг қайд этишича, юқори самарадорликни берган. Тадбирларда Ички ишлар вазирлигидан ташқари Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари иштирок этди.

Ички ишлар вазирлиги видеосидан лавҳа.Ички ишлар вазирлиги видеосидан лавҳа.

Тунги вақтларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 10 тадан соҳавий хизматларидан иборат ҳамкор гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Ой давомида кўча ва жамоат жойларида жиноят ва безорилик ҳолатлари 25,6 фоизга камайгани маълум қилинди.

Тадбирлар давомида тиғли буюмлар олиб юрган жами 17 мингдан ортиқ шахс аниқланиб, улардан 17360 дона ана шундай ашёлар олиб қўйилди.

Ўз автомобилини очиқ, шунингдек, велосипед ва аравачаларини қаровсиз қолдирган 55 минг 329 нафар фуқаро билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва огоҳлантирилди.

Ўғрилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида турли ташкилотларнинг 87 минг 704 нафар қоровули фаолияти текширилиб, аниқланган камчиликлар бўйича тақдимномалар киритилди.

Кўнгилочар жойларда профилактика тадбирлари ва тунги рейдлар ўтказилиб, криминоген вазияти оғир ва қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлардан вилоят марказларига олиб борувчи йўлларда сайёр патруль гуруҳлари ташкил этилди.

Профилактика инспекторлари томонидан жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 100 дан ортиқ қидирувдаги, шунингдек, 10 мингдан ортиқ майда безорилик қилган шахс аниқланди ва чоралар кўрилди.

10 мингдан ортиқ ўрта таълим, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда «ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари» олиб борилди.

ИИВ матбуот хизмати томонидан таъкидланганидек, кўрилган профилактика чора-тадбирлари натижасида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 36 фоизга, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 20 фоизга камайди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. 67 мингдан ортиқ транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

3000 дан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани, 1900 дан ортиқ ҳайдовчи ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармагани аниқланди.

Шу билан бирга, 48 мингдан ортиқ фуқаро тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситаларини бошқарган ҳамда 700 дан ортиқ ҳайдовчи сирена ва милтилловчи чироқлар каби ноқонуний ускуналарни ўрнатган.

Шунингдек, ЙҲХХ ходимлари томонидан бир ой давомида 113 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари, 40 мингдан ортиқ профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ҳайдовчилар ўртасида 126 мингдан ортиқ буклет тарқатилгани маълум қилинди.

Қўриқлаш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатланиш гуруҳлари «ташвиш» сигналлари бўйича воқеа содир бўлган жойларга 950 марта чиқиш қилиб, қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олди олинди. Жами 1837 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 11 минг 906 нафар фуқаро мажбурий даволанишга, 37 минг нафар фуқаро ҳушёрхонага, 2 минг 232 нафар вояга етмаган марказларга, 571 нафар фуқаро реабилитация марказларига жойлаштирилди ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатилди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирининг аҳамияти, биринчи навбатда, ёшларимизни тўғри йўлни танлашга ҳамда келажакда гиёҳвандлик касалликларига тушунмаган ҳолатда кириб қолишининг олдини олишга жуда катта ёрдам беради. Чунки ёшларимиз ўртасида психотроп, кучли таъсир қилувчи ёки синтетик гиёҳвандлик моддаларнинг ҳеч қандай зарарли оқибати йўқлиги, ҳамма муаммони ҳал қилиши, энергия бериши ҳақида ёлғон тушунчалар бор. Тадбирлардан кейин ёшлар бу нарсалар ўзи нималиги, қандай зарарлиги ва салбий таъсирларини тушунишади, уларга тўғри қарор қабул қилишларида ёрдам беради», — дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Ой давомида ноқонуний муомаладан жами 334 кг 266 гр гиёҳвандлик, 68 минг 429 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси олиниб, 91 минг 493 туп таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик етиштирилаётгани аниқланди. Хусусан, 640 гр героин, 124 кг 371 гр опий, 94 кг 759 гр гашиш, 52 кг 26 гр марихуана, 39 кг 548 гр кўкнори ва 22 кг 899 гр синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

«Ойлик доирасида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи наркодўконлар, уларнинг админстратор ва операторлари, етказиб берувчиларини аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Жумладан, жами 75 та „закладчик“ билан боғлиқ ҳолат аниқланиб, улардан 100 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олинган. 3 минг 600 дона наркодўконлар рекламаси акс этган графит аниқланиб, йўқ қилинди. Уларни чизган 8 нафар шахс белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди», — дейди Шоҳрух Ғиёсов.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 2 минг 846 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, гумондор сифатида ушланган 779 нафар шахсга нисбатан 2 минг 202 жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Ички ишлар вазирлиги видеосидан лавҳа.Ички ишлар вазирлиги видеосидан лавҳа.

Тадбирлар давомида қўлга олинган шахслар ва жиноий гуруҳлардан 113 дона пневматик қурол, 99 дона ов қуроли, 1021 дона патрон, 2452 дона совуқ қурол олиб қўйилди. Тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 880 нафар қидирувдаги шахс ушланди. 383 нафар бедарак йўқолган шахс топилди.

«Ҳамкорликда олиб борилган хизмат фаолияти ҳамда тизимли иш жараёни рақамларда ҳам ўз ифодасини топиб, жиноятчиликни жиловлашда самарали натижаларга эришилди», — деди Шоҳрух Ғиёсов. 15 апрелдан 15 майгача бўлган даврда республикада олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 36 фоизга камайди. Жиноятларнинг умумий сони 30 фоизга, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар эса 53 фоизга камайди. Аниқланган жиноятлар кўрсаткичи 30 фоизга кўпайди.

«„Хавфсиз ва соғлом юрт“ ойлиги минглаб ёшларни гиёҳвандликнинг тубсиз ботқоғидан қутқарди, юзлаб килограмм наркотик моддаларнинг мамлакат бўйлаб тарқалишининг олдини олди. Кўплаб фуқаролар, жумладан, ёш йигит-қизлар яна соғлом ва бахтли ҳаёт тарзига қайтди. Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби самарали лойиҳалар келгусида бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади», — дея якунланади хабар.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleОТБ Тошкентдаги бешта махсус шифохонани ДХШ орқали бошқаришни ташкил этишда ёрдам беради
Next Article Одам савдоси учун жазо чоралари кучайтирилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.