Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Click даромади 2025 йилнинг I чорагида 29% га ошди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

Click даромади 2025 йилнинг I чорагида 29% га ошди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 3, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Click акциядорлик жамияти 2025 йилнинг биринчи чорагидаги натижаларини эълон қилди. Барча асосий молиявий ва операцион кўрсаткичлар кенгаяётган фойдаланувчилар базаси ва мижозлар фаоллигининг ортиши шароитида барқарор ўсишни кўрсатмоқда.

Ҳисобот даври якуни бўйича, 2024 йилнинг мазкур даври билан таққослаганда:

  • компаниянинг даромади 30,8 фоизга ошди;
  • соф фойда 29,3 фоизга ошди;
  • компания активлари 34,37 фоизга ошди;
  • хусусий капитал 2024 йил 31 декабрга нисбатан 179,7 фоизга ошди.

Платформа фойдаланувчиларининг умумий сони 20 миллиондан ошди. Бу дегани, Ўзбекистоннинг балоғатга етган аҳолисининг 10 нафардан 9 нафари Click’дан фойдаланади. Click SuperApp’га айлангандан бери 26 та янги мини-илова ишга туширилди. Бу эса иловани нафақат тўлов, балки фойдаланувчи кунлик вазифаларини ҳал қилувчи, кенг йўналишларни қамраб олувчи платформага айлантирмоқда. Мини-иловалар сони ҳар ҳафта ортиб бормоқда.

Click онлайн транзациялар сони бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Click’нинг ушбу бозордаги улуши 2024 йилда Humo миллий тўлов тизими орқали амалга оширилган барча транзацияларнинг 33 фоизини ташкил этди.

Идентификацияланган фойдаланувчилар сони 5 миллиондан ошди. Энг фаол аудитория 36 ёшдан 45 ёшгача бўлган фойдаланувчилар (20%), иккинчи ўринда 24−29 ёш (18,9%) ва 19−23 ёш (18,05%). 17−18 ёшдаги фойдаланувчилар аудиториянинг 7,5 фоизини, 65 ёшдан ошганлар эса 1,7 фоизни ташкил қилади. Гендер тақсимоти деярли тенг: фойдаланувчиларнинг 57,6 фоизи эркаклар, 42,4 фоизи аёллар.

click, реклама

Ижтимоий ва экологик ташаббуслар

Компания барқарор ривожланиш дастурларини амалга оширишда давом этмоқда. «Инсон учун» хайрия майдончаси доирасида йил давомида 10,179 миллиард сўм маблағ тўпланиб, 281 нафар болага ёрдам кўрсатилди. Фойдаланувчилар фаоллиги Рамазон ойида анча ошди — бу йил хайриялар ҳажми бўйича рекорд қайд этилди. Шу даврда янги «Рамазон» бўлими ишга туширилди, унинг доирасида камбағал оилалар реестридаги 327 дан ортиқ эҳтиёжманд оилага ёрдам берилди.

Биринчи чоракда Click барча фойдаланувчиларга Yashil Meros экологик платформасини очди. Лойиҳа доирасида фойдаланувчилар SuperApp’да ҳар кунги экологик акциялар учун экобалларни олади, сўнгра улар ёрдамида Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудларида кўчат экади. Лойиҳа ишга туширилгандан бери платформа иштирокчилари сони беш баравар ошди. Лойиҳанинг мақсади экологик вазиятни яхшилаш ва келажак авлодлар учун барқарор муҳит яратиш.

Click, шунингдек, ички аудитория, яъни компания ходимларига қаратилган ижтимоий масъулият дастурларини ишлаб чиқмоқда. Ходимлар сони 2024 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 360 нафардан 511 нафаргача ўсди. Компания гендер мувозанатини изчил ривожлантирмоқда — технология соҳаларида аёллар улуши 13,6 фоизга етди ва барқарор ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, ёш иқтидор эгалари билан ишлаш фаоллаштирилмоқда — биринчи чоракда 20 нафар мутахассис, биринчи навбатда, IT соҳасида амалиёт ўтади. Бозор муаммоларига жавобан, Click рақамли хизматларни ҳамма учун очиқ қилишга қаратилган супер иловага айланиб, ўз миссиясини янгилади ва мослашувчанлик, барқарорлик ва мижозлар эътиборини ошириш учун корпоратив қадриятларини қайта кўриб чиқди.

Компания финтех экотизимини кенгайтириш ва мижозлар тажрибаси сифати устида мунтазам иш олиб бориш орқали бозордаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleҲиндистон Покистоннинг барча самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди – Газета.uz
Next Article Ўзбекистонда хорижликлар учун «олтин виза» нархи $200 минг эмас, $250 минг бўлади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.