Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Давлат хизматчилари даромадлари тўғрисидаги декларацияга нималар киритилиши мумкин ва нималар ёпиқ қолади?
News

Давлат хизматчилари даромадлари тўғрисидаги декларацияга нималар киритилиши мумкин ва нималар ёпиқ қолади?

Aprel 29, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг 21 апрелдаги фармонида белгиланган бўлиб, унда 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш кўзда тутилган.

Ҳужжатда декларациялаш субъектлари ва объектлари, акс эттириладиган маълумотлар рўйхати, декларацияларни тақдим этиш шакли ва тартиби, шунингдек, уларни текшириш механизми белгиланади.

Тузатишлар май ойининг охиригача ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Ишлаб чиқиш учун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура масъул ҳисобланади.

Қайси маълумотлар ошкор қилинади, қайсилари йўқ?

«Газета.uz»нинг аниқлашича, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида олтита тоифадаги маълумотларни мажбурий ошкор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш топширилган:

  • декларантнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
  • турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • иш жойи ва эгаллаб турган лавозими;
  • жами йиллик даромад;
  • кўчмас мулк объектлари;
  • транспорт воситалари.

Бунда 20 та тоифадаги маълумотлар, жумладан, яшаш жойи, қишлоқ хўжалиги ва хусусий амалиётдан олинган даромадлар, қимматли қоғозларга эгалик қилиш, пул маблағлари ва омонатлар, олинган мерос, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача (75 млн сўм) миқдордаги совғалар, гонорарлар, БҲМнинг 100 бараваригача (37,5 млн сўм) миқдордаги пул мукофотлари, ютуқлар ва бошқалар ошкор этилмайди.

Декларация ҳар йили 1 апрелга қадар «Декларация» электрон ахборот тизими орқали тақдим этилади.

Декларацияланаётган мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар ташкилотларнинг тегишли маълумотлар базалари орқали автоматик равишда интеграция қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги декларациялаш соҳасидаги ваколатли орган бўлади, текширувлар ўтказади ва маълумотларнинг очиқ қисмини ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.

Давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тўғрисида

Давлат хизматчилари ва уларнинг турмуш ўртоқларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизимини Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб жорий этишга ҳаракат қилинмоқда. Дастлаб мансабдор шахсларга мол-мулк декларацияси, даромад ва харажатлар, шунингдек, уларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни топшириш мажбурияти юклатилиши кўзда тутилганди. Охирги таҳрирда фақат эр-хотинлар ва вояга етмаган болаларга тааллуқли бўлган даромадлар тўғрисидаги декларация қолди.

Президент фармони билан 2022 йил 1 январдан даромадларни декларация қилиш тизими жорий этилиши керак эди, лекин бу амалга ошмади. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 2021 йил 13 ноябрда киритилган. Бироқ ҳукумат ҳужжатни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритмади, дея таъкидлади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Лойиҳада давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялашни икки босқичда жорий этиш таклиф этилмоқда:

  • 1-босқич — президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • 2-босқич — бошқа давлат хизматчилари (ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

2024 йилда агентлик раҳбари Акмал Бурханов «Газета.uz»га даромадларни декларациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси деярли тайёрлиги, у вазирлик ва идоралар билан келишилган ва Адлия вазирлиги экспертизасидан ўтганини маълум қилганди.

Президентнинг қонунни қабул қилишни тезлаштириш бўйича топшириқларига қарамай, муддатлар кечиктирилди. Охирги марта март ойи бошида давлат раҳбари тегишли идораларга қисқа муддатда қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ва 1 апрелгача кўриб чиқиш учун киритиш бўйича топшириқ берганди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleКанададаги сайловларда Марк Карни бошчилигидаги либераллар ғалаба қозонди
Next Article Тошкентда Elantra уриб юборган мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.