Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Депутатлар хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди
News

Депутатлар хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Aprel 29, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


Депутатлар хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

Қонунчилик палатаси депутатлари ЎзЛиДеП фракцияси ишлаб чиққан хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини рад этди. Қонунда ўриндошлик асосида ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсация тўлашни бекор қилиш таклиф этилганди.


  Lotinchada

Бугун, 17:15  


Жамият  


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ЎзЛиДеП фракциясининг бир гуруҳ аъзолари томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Лойиҳа тақдим этилар экан, амалдаги Меҳнат кодексида давлат ва хусусий секторда иш берувчилар учун бир хилдаги ижтимоий мажбуриятларнинг назарда тутилиши хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётгани таъкидланди. Бу эса хусусий секторда ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш жараёнларининг расмий қайд этилмаслигига олиб келинаётгани айтилди.

Қонун лойиҳасида меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда аризани чақириб олиш жараёнида иш берувчининг иштирокини таъминлаш орқали томонларнинг масъулиятини ошириш, меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш жараёнларини соддалаштириш орқали хабардор қилиш тартибига ўтказиш кўзда тутилади.

Шунингдек, ходимнинг узоқ муддат меҳнатга қобилиятсиз бўлиши натижасида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларида ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати ва компенсация тўловларини бекор қилиш белгиланган.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга, баҳс ва тортишувларга сабаб бўлди.

хусусий сектор, қонун лойиҳаси, қонунчилик палатаси

Қонун лойиҳасини ёқлаб фақат ЎзЛиДеП депутатлари овоз берди, қолган партияларнинг деярли барча депутати қизил тугмани босди. Қонун ташаббускорларга қайтарилди.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТошкентнинг Fitch агентлиги рейтингидаги иштироки тикланди
Next Article Жиззахда савдо дўконига келиб урилган Tracker ҳайдовчиси вафот этди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.