Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » ЕИ Ўзбекистонда фуқаролик жамияти учун бешта янги лойиҳани молиялаштиради
News

ЕИ Ўзбекистонда фуқаролик жамияти учун бешта янги лойиҳани молиялаштиради

Aprel 29, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


ЕИ Ўзбекистонда фуқаролик жамияти учун бешта янги лойиҳани молиялаштиради

Фото: ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни 2,9 млн евро маблағ билан қўллаб-қувватлади. Янги ташаббуслар гендер тенглиги, ҳуқуқий таълим ва медиасаводхонлик каби соҳаларни қамраб олади.

28 апрель куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси фуқаролик жамияти учун бешта янги лойиҳа бошланганини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири.

Лойиҳалар деярли 2,9 миллион евро миқдорида молиялаштирилади. Янги ташаббуслар фуқаролик жамиятининг сиёсий мулоқот, гендер тенглиги, ҳуқуқий таълим ва медиасаводхонликка қўшган ҳиссасини кучайтириш орқали Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайди.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган янги лойиҳалар орасида:

  • EQUALITY — хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришда фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа. лойиҳани Oq Yelkan ижтимоий ҳимоя ва таълим маркази, Қашқадарё вилоятидаги «Юксалиш» ахборот-консалтинг ресурс маркази ва Ўзбекистондаги NIHOL ННТ-марказ билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
  • SHIELD — Халқаро ҳуқуқшунослар комиссияси (ICJ) томонидан Ривожланиш стратегияси маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ва таълим ташаббуси.
  • Human Rights in Action — томонидан «Баркарор ҳаёт» халқаро ижтимоий ва таълим маркази билан биргаликда амалга оширилаётган ёшлар ва ННТлар билан ҳамкорликда ўзгаришларни рағбатлантириш.
  • Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (ЗЖРМ) Ҳуқуқий сиёсатни ўрганиш маркази (Қозоғистон) билан ҳамкорликда амалга ошираётган Ўзбекистон рақамли ҳуқуқлар ва ОАВ ташаббуси (UDRMI).
  • Конрад Аденауэр жамғармаси (KAS) томонидан «Юксалиш» ҳаракати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда инклюзив ривожланиш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш.

Делегациянинг таъкидлашича, ушбу беш ташаббус миллий қамровни ҳудудлардаги мақсадли ишлар билан уйғунлаштиради. Ташаббуслар Тошкент, Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёда амалга оширилади.

Ҳар бир лойиҳа Европа ва Ўзбекистон ҳамкор ташкилотларини бирлаштиради. Улар фуқаролик жамияти фаолларининг салоҳиятини ривожлантириши, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам бериши ҳамда фуқаролик жамияти ва барча даражадаги ҳукумат институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириши кутилмоқда.

«Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини доимий қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлайди. Бу лойиҳалар адолат, гендер тенглиги, ахборот ва рақамли ҳуқуқлар масалаларида фуқароларнинг фаол иштироки учун шарт-шароит яратиш бўйича умумий мақсадимизни акс эттиради. Бу фуқароларнинг овозини янада адолатли, инклюзив ва барқарор жамиятларни шакллантириш учун кучайтиришга қаратилган. Жонли фуқаролик жамияти — демократик,инклюзив ва гуллаган келажак қуришнинг зарурий шарти ва ЕИ бу йўлда ишончли ҳамкор бўлишдан фахрланади», — деди Европа Иттифоқи элчиси Тойво Клаар.

«Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланаётган мазкур лойиҳалар — Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, фуқаролик жамияти фаолларининг имкониятларини кенгайтириш ва инсон ҳуқуқларига асосланган тараққиётни рағбатлантириш йўлидаги муҳим қадам. Ушбу муҳим ишга ҳисса қўшаётган барчадан миннатдорман», — деди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleБМТ бош котибининг махсус вакили билан интервью – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
Next Article Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси бир йилда қарийб учдан бирига камайди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.