Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
My.gov.uz’да соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати ишга туширилди. Бу орқали ота-оналар ўз фарзандлари учун қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, уйдан чиқмасдан туриб ариза йўллаши ва тўловни амалга ошириб, йўлланма олиши мумкин.
Ёзги таътилда болалар вақтини мазмунли ташкил этиш учун my.gov.uz да соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар қилди.
Энди ота-оналар ўз фарзандлари учун қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, уйдан чиқмасдан туриб ариза йўллаши ва тўловни амалга ошириб, йўлланма олиши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун:
Йўлланма тўлов амалга оширилганидан сўнг автоматик равишда шаклланади.
Йўлланма банд қилингач, 30 дақиқа ичида тўлов тўлиқ амалга оширилмаса, у автоматик тарзда бекор бўлиб, банд қилинган йўлланма қайта сотувга чиқарилади.
Болалар оромгоҳларига йўлланма 7−14 ёшдаги болаларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фарзандлари учун йўлланма нархининг 50 фоиз миқдори Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади ва порталдаги йўлланма нархлари ушбу компенсация пули инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди