Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Ягона туризм платформаси орқали меҳмонхона банд қилишда ўзбекистонликлар шахсини тасдиқлашсиз рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади, MyID’да идентификация етарли бўлади.
Ягона миллий туризм платформаси орқали меҳмонхонада жой банд қилаётган Ўзбекистон фуқаролари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмасдан, MyID тизимида идентификациядан ўтиши мумкин бўлади. Бу президентнинг сайёҳлар оқимини кескин ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.
Ягона миллий туризм платформасига уланган меҳмонхоналарнинг шахсий кабинетларида QR код ёки юзни таниш тизими ёрдамида меҳмонларни идентификация қилиш функцияси мавжуд бўлади.
Ягона миллий туризм платформаси 2025 йил 1 сентябрдан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган. У маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун барча турдаги хизматларни, жумладан, турар жойни онлайн банд қилиш, автомобиль ижараси ва таксига буюртма бериш, автобуслар, самолётлар ва поездларга чипталар сотиб олиш, музейлар ва аттракционлар, гид ва экскурсовод хизматларини бирлаштириши кўзда тутилган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
