Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вазифалари белгиланди
News

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вазифалари белгиланди

May 9, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вазифалари белгиланди

Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг асосий вазифалари белгиланди. Энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш шулар жумласидан.


  Lotinchada

2025 йил, 7 май, 17:43  


Сиёсат  


Вазирлар Маҳкамасининг 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар қилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Агентлик энергия самарадорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Агентликнинг асосий вазифалари:

  • энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш;
  • энергия самарадорлиги юқори бўлган лойиҳалар портфелини шакллантириш ва уларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
  • энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини баҳолаб боришни ташкил қилиш;
  • аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва исроф қилмасликка асосланган турмуш тарзи ва феъл-атворни шакллантиришга қаратилган энергия истеъмоли маданиятини ошириш ахборот кампанияларини ташкил этиш ва молиялаштириш.

Шунингдек Агентликнинг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мониторинг қилиш, тарғибот ишларини ташкил этиш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришга йўналтирилган энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва лойиҳалар молиялаштирилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари ва грантлари;
  • Жамғарма активларини бошқариш, шу жумладан, бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ҳужжат 6 майдан кучга кирди.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЎзбекистон президенти Германиянинг янги канцлерини табриклади
Next Article Адхам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори бўлди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.