Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ
Фарғона туманида Nexia 3 ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишдаги Tico билан тўқнашди. Оқибатда Tico`нинг 65 ёшли ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага юборилди.
Фарғона туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Қайд этилишича, ҳолат 5 май куни соат 16:00 атрофида Фарғона — Водил — Ҳамзаобод автомобиль йўлида содир бўлган.
25 ёшли ҳайдовчи Nexia 3 автомобилини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. У қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган ва йўналишида келаётган 65 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Tico билан тўқнашган.
Оқибатда Tico ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек, икки нафар йўловчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
