Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
News

ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

May 16, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тақдим этувчи айрим хизматлар электрон шаклда кўрсатилади. Автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш, портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш ва оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш шулар жумласидан.


  Lotinchada

Кеча, 17:13  


Жамият  


Президент томонидан 30 апрель куни «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги [ПҚ-155 cон] қарор имзоланди. Бу ҳақда Norma хабар қилди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилди. У жумладан ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологияларига асосланган ечимларни татбиқ этиш билан шуғулланади.

Синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.

Рақамли трансформация доирасида ички ишлар органларининг фаолиятига овоз асосида шахсни идентификация қилиш имконини берадиган замонавий технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қуйидаги хизматлар электрон шаклга ўтказилади:

  • автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бир манзилдан иккинчи манзилга турган жойи бўйича доимий рўйхатга олиш;
  • фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия бериш;
  • фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома бериш;
  • портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома бериш;
  • фуқаронинг доимий манзилини ҳамда унга тегишли кўчмас мулкда доимий рўйхатдан ўтган яшовчилар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш;
  • оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатнома бериш.

Ҳужжат билан шунингдек Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш концепцияси тасдиқланмоқда. Унинг асосий йўналишлари:

  • маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш;
  • ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни «иссиқ изидан» фош этишга хизмат қилувчи геоахборот тизимида макон, вақт, ҳолат, қилмиш, объект, предмет ва шахсни ўзаро боғловчи таҳлилий ва прогноз моделларини яратиш
    вазият ва ҳолат сценарийсининг таҳлили ва прогнози асосида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш;
  • рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва тергов қилиш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш;
  • кузатув камераларида қайд этилган тасвирларни реал вақт режимида профайлинг таҳлил қилиш орқали шахснинг жиноий хулқ-атворини прогнозлаш механизмини жорий этиш;
  • аҳолига хизмат кўрсатиш, эксперт-криминалистика ва тезкор-профилактик фаолиятда робототехника имкониятларидан фойдаланиш.

Ҳужжат 6 майдан кучга кирди.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleШавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди
Next Article «Инсонларнинг танловлари улар қандай таълим олганига жуда боғлиқ» — Стивен Дурлоф

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.