Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » «Иккинчи жаҳон уруши эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар ҳеч қачон унутилмайди» — президент
News

«Иккинчи жаҳон уруши эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар ҳеч қачон унутилмайди» — президент

May 9, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

«Мана шу ҳаяжонли, айни пайтда изтиробли дамларда инсониятни фашизм балосидан халос этишга муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аждодларимизни ёд этиб, уларнинг ёрқин хотираси олдида таъзим қиламиз», — дея бошлади давлат раҳбари табрик хатини.

У бугунги кунда Янги Ўзбекистонни қуришда дуо ва маслаҳатлари билан фаол иштирок этиб келаётган уруш ва меҳнат фахрийларига қутлов ва ташаккур изҳор этди.

Президентнинг таъкидлашича, ушбу айёмда мустақиллик йилларида Ватан озодлиги, халқ осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жасур ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш «барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир».

«Башарият тарихидаги энг даҳшатли қирғин бўлган Иккинчи жаҳон уруши дунё халқлари, жумладан, эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар, мислсиз кулфат ва йўқотишлар ҳеч қачон унутилмайди. Бу — замон ва макон чегарасини билмайдиган чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир. Бундай муаззам, шонли зафарга муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди», — қайд этди у.

Шавкат Мирзиёев уруш йилларида ўзбекистонликлар кўрсатган хизматларни таъкидлади ва «ҳар қандай вазиятда ҳам инсоний эътиқодига содиқ қолган олижаноб ва бағрикенг халқимизнинг буюк гуманистик фазилатларига таҳсин ва тасаннолар» айтди.

Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллар миқдорида, ушбу тоифага тенглаштирилган шахсларга 25 миллион сўм, меҳнат фронти қатнашчиларига 3 миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари ва «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» юбилей медаллари топширилди. Уруш фахрийлари ва ногиронлари учун тиббий ва ижтимоий хизматлар, жумладан, патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Улар ўз хоҳишларига кўра санаторийларда даволанмоқда.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар раҳбарлари иштирокида уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур кўмак ва ёрдамлар кўрсатилмоқда.

«Албатта, биз бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган бундай фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз. Улар бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг меҳрини, эътиборини ҳис қилиб яшайдилар», — дейилади табрикда.

«Ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, диёримиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро аҳиллик ва тотувликни асраш йўлида қаҳрамон ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади», — дея ишонч билдирди давлат раҳбари.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЖанубий Фарғона канали ўпирилишидан етказилган зарарлар компенсация қилинади
Next Article Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.