Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
8 май куни Coca-Cola компанияси дунёдаги энг таниқли брендлардан бири яратилган кунни — ўз туғилган кунини нишонламоқда. Бу — байрам кайфиятини бағишловчи, эзгу ўзгаришларга ундовчи ва турли авлодларни бирлаштирувчи бренд.
Coca-Cоlа компаниясининг бутун тарихи инновациялар ва ижодий ёндашувлар билан чамбарчас боғлиқ. Атлантада ташкил топганидан буён Coca-Cоlа бир неча бор ўзгаришга, замон билан ҳамнафас бўлишга ва бутун дунё бўйлаб инсонлар қалбига йўл топишга қодир эканини исботлади. 1894 йилда — кўпчилик салқин ичимликларни фақат қуйиб сотиш мумкин бўлган пайтда — Coca-Cоlа идишларда етказиб берилган ҳолда сотила бошлади — бу сотувдаги ҳақиқий ютуқ бўлди. Кейинчалик сохта маҳсулотларга қарши курашда яратилган машҳур контурли бутилка пайдо бўлди. У бренднинг рамзига айланди — уни ҳатто қоронғида пайпаслаб ёки ердаги синиқ бўлакларидан ҳам таниб олиш мумкин.

Бугунги кунда Coca-Cоlа компанияси 200 дан ортиқ мамлакатда 300 дан ортиқ бренддан иборат портфель билан фаолият юритмоқда. Coca-Cоlа брендлари остидаги ичимликларни бутун дунё бўйлаб 225 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ҳамкорлар ишлаб чиқармоқда. Ўзбекистонда компаниянинг энг йирик ҳамкорларидан бири Coca-Cоlа Icecek Тошкент, Наманган, Урганч ва Самарқанддаги заводларида Coca-Cоlа брендлари остида ичимликлар ишлаб чиқармоқда. Жорий йилнинг май ойида Самарқандда республикадаги тўртинчи завод очилганига роппа-роса бир йил тўлди. Завод аллақачон 200 та иш ўрнини яратди ва тенг имкониятлар намунасига айланди — масалан, ишлаб чиқаришда биринчи марта юк кўтарувчи оператор сифатида аёл ишламоқда. Бу факт орзу ва интилишлар жинсга боғлиқ эмаслигини тасдиқлайди.

Янги заводнинг очилиши Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишга қўшимча ҳисса қўшди. Ўзбекистонда Coca-Cоlа тизимида жами 1700 киши меҳнат қилмоқда. Coca-Cоlа тизимидаги ҳар бир иш ўрни Ўзбекистон иқтисодиётида хомашё ва материаллар етказиб берувчилардан тортиб савдо нуқталари ва ресторанларгача бўлган ишлаб чиқариш-сотиш занжирида 70 та қўшимча иш ўрнини яратмоқда.
Завод хусусийлаштирилганидан сўнг ўтган 4 йил ичида Ўзбекистонда Coca-Cоlа тизимининг ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада ошди, бу эса бутун қиймат занжири бўйлаб ишлаб чиқариш ва сотишнинг ўсишига туртки бўлди. Ўсиш нафақат ўз ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига, балки хомашё етказиб берувчилар, дистрибьюторлар, савдо нуқталари ва умумий овқатланиш корхоналари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириш орқали ҳам амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Coca-Cоlа компанияси брендлари остида ичимликлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 86 фоизни ташкил этмоқда.
Нафақат инвестициялар, балки бизнесни қайта ташкил этиш натижасида тизимнинг қўшилган қийматдаги умумий ҳиссаси қарийб уч баробар — 2020 йилдаги 170 миллион доллардан 2023 йилда 461 миллион долларгача ўсди. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 0,5 фоизи Coca-Cоlа ҳиссасига тўғри келмоқда.
139 йил давомида Coca-Cоlа барқарор ривожланиш ва ижтимоий масъулият тамойилларига урғу бериб, «Дунёни янгилаш ва уни яхши томонга ўзгартириш» миссиясини амалга ошириб келмоқда. Ушбу мақсадларга эришишнинг асосий воситаларидан бири The Coca-Cоlа Foundation халқаро хайрия жамғармаси бўлди.
2022 йилда жамғарма кўмагида БМТ ТДнинг «Хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш орқали Оролбўйи минтақасида соғлиқни сақлашни яхшилаш» лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа Оролбўйининг қишлоқ жойларида ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. The Coca-Cоlа Foundation томонидан молиялаштириш аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлади, бу эса маҳаллий аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ва бир қатор касалликларни камайтиришга ёрдам бермоқда. Coca-Cоlа тизими Экология вазирлиги билан ҳамкорликда World Clean Up Day 2024 экологик акциясида иштирок этиб, бутун республика бўйлаб 36,5 тонна чиқинди йиғиб олди. Тошкент вилоятида 100 кг пластик идишлар қайта ишлашга юборилди.
Coca-Cоlа шунингдек, глобал ва маҳаллий ташаббуслар орқали бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни илҳомлантиришда давом этмоқда. «Бу Cоcа-Cоlа’ни кимга улашмоқчисиз?» кампанияси доирасида бу йил янада кўпроқ машҳур исмлар ва тахаллуслар қўшилди — ҳар бир киши ўзига яқин нарсани топиши ва баъзида эътибор кўрсатиш ёки ҳатто яхши томонга ўзгариш учун шунчаки улашиш кифоя қилишини эслатиш мақсадида.

Жорий йилда Coca-Cоlа Black Quail ва ELLE Uzbekistan билан ҳамкорликда «Орзуингни сўйла» кампаниясини бошлади. Унинг мақсади ўзи ва яқинлари ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга интилаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш. Кампания доирасида рассомлар ўртасида танлов ўтказилиб, унда Робия Қодирова ғолиб бўлди. Унинг эскизи асосида ипак рўмол яратилди. Миннатдорчилик белгиси сифатида Coca-Cоlа Uzbekistan ўзининг туғилган кунида компаниянинг бутун дунё бўйлаб ўз фаолиятида амал қиладиган қадриятларга содиқлик рамзи сифатида ҳамкорларига ушбу рўмолни совға қилмоқда.
Реклама ҳуқулари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
