Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига зарбалар йўллади. Ҳалок бўлганлар бор
News

Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига зарбалар йўллади. Ҳалок бўлганлар бор

May 8, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

7 майга ўтар кечаси Кашмирнинг Покистондаги қисмида кўплаб портлашлар содир бўлди. Шундан сўнг Ҳиндистон ҳукумати Покистондаги, шунингдек, Кашмирнинг Покистон қисмидаги «террорчилик» инфратузилмасига ҳужум бошлаганини эълон қилди.

Ҳиндистон ҳукумати «Синдур операцияси» доирасида тўққизта объектга ҳужум қилганини билдирди.

Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон мамлакат ҳудудидаги объектларга ракета ҳужуми уюштирганини тасдиқлади. Покистон давлат телевидениеси армия маълумотларига кўра, Ҳиндистон Покистоннинг учта ҳудудига зарба берганини маълум қилган, деб ёзади AFP.

https://twitter.com/AdityaRajKaul/status/1919852833815384408

Уларга кўра, портлашлар Покистоннинг Озод Жамму ва Кашмир ҳудуди маъмурий маркази Музаффаробод шаҳри атрофидаги тоғлар яқинида маҳаллий вақт билан ярим тундан кейин содир бўлган. Портлашлардан сўнг шаҳарда электр таъминоти узилган.

Ўз навбатида, Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари ва армияси Ҳиндистонга жавоб зарбалари йўллади.

Покистон томонидан учта ҳинд самолёти ва битта ҳинд дрони уриб туширилди. Покистон Ҳиндистон тажовузига муносиб жавоб қайтарди, деб ёзди мамлакат ахборот вазири Аттауллаҳ Тарар.

Geo Tv суҳбатдошининг сўзларига кўра, Покистон қуролли кучлари ҳаводан ҳам, ердан ҳам жавоб зарбалари берган. Мудофаа вазири Хаважа Асиф Ҳиндистонни ҳужум учун қоралаб, унинг ҳаракатларини қўрқоқлик деб атади.

Ҳиндистон армияси «Покистон ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни яна бузганини» маълум қилди. Ҳиндистон томонининг хабарида айтилишича, қуролли кучлар «тегишли тарзда жавоб бермоқда».

Ҳиндистон ҳужуми оқибатида Покистоннинг бешта аҳоли пункти зарар кўрди, деб хабар берди Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф. У Покистон томони жавоб зарбалари бераётганини тасдиқлади. Бош вазир ҳужумни «уруш ҳаракати» деб атади.

CBC News нашрининг Покистон армиясига таяниб ёзишича, Ҳиндистон ҳужумлари оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди ва 35 киши яраланди.

Покистоннинг Панжоб вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб ёзди Reuters нашри мухбири маҳаллий ҳукуматга таяниб.

Шунингдек, Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг мамлакат ҳудудига берган зарбаларидан сўнг икки кунга ҳаво ҳудудини ёпди.

Мамлакатнинг барча аэропортларида, жумладан, Карачи, Лаҳор, Файсалобод, Сиалкотда барча ички ва халқаро рейслар бекор қилинди. Исломобод халқаро аэропорти ҳам барча рейслар учун ёпилди, рейслар Карачи аэропортига йўналтирилмоқда.

Pakistan International Airlines авиакомпанияси яқин 12 соат ичида барча рейсларни бекор қилишини маълум қилди. Покистон фуқаро авиацияси бошқармаси хавфсизлик соҳасидаги вазият барқарорлашганда авиаташувчиларнинг иши нормал жадвалга қайтишини билдирди.

Покистон Ҳиндистон учта нишонга ракета билан зарба берганини айтди, ҳарбий вакилнинг Reuters агентлигига айтишича, унинг мамлакати Ҳиндистоннинг бешта самолётини уриб туширган, бу даъво Ҳиндистон томонидан тасдиқланмаган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш «дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ҳарбий қарама-қаршиликни кўтара олмаслигини» айтди. АҚШ президенти Дональд Трамп эса икки давлат ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашувини «шармандалик» деб атади ва ҳаммаси «жуда тез тугашига» умид билдирди.

Сўнгги ҳафталарда Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари 22 апрель куни Ҳиндистон назоратидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида жойлашган Паҳалгам шаҳри яқинида қуролланган одамлар бир гуруҳ сайёҳларга қарата ўт очганидан кейин кескинлашди. Ўшанда 26 киши ҳалок бўлганди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleМосква аэропортлари ёпилиши муносабати билан Ўзбекистондан қатор рейслар захира аэропортларга йўналтирилди
Next Article 6 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.