Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: Яндекс.Харита
Якшанба куни соат 03:03 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида ҳам сезилди (2−3 балл).
11 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 03:03 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,08 градус шимолий кенглик; 72,35 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,1. Чуқурлик — 5 км. Эпицентр — Тошкентдан 263 км жануби-шарқда.
Андижон ва Наманган вилоятларида сезилиш кучи:
- Пахтаобод тумани — 2−3 балл, 15 км;
- Избоскан тумани — 2 балл, 20 км;
- Учқўрғон тумани — 2 балл, 21 км.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
