Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Коммунал хизматлар қимматлашиши ва энергия нархи асосий хавотир бўлиб қолмоқда – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

Коммунал хизматлар қимматлашиши ва энергия нархи асосий хавотир бўлиб қолмоқда – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 14, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Марказий банкнинг апрель ойида ўтказган сўровномаси натижаларига кўра, апрелда аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолди.

Инфографика: Марказий банкИнфографика: Марказий банк

Сўровнома иштирокчилари нархларни оширувчи асосий омиллар коммунал хизматлар ҳамда ёқилғи ва энергия нархи қимматлашиши бўлишини кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, 1 майдан Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун янги тарифлар кучга кирганди. Шу санадан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 33,3 фоизга — 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун эса 650 сўмдан 1000 сўмгача (+53,8 фоиз) ошди.

Валюта курсининг ўзгаришидан хавотирларини билдирган респондентлар улуши кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда (декабрдаги 55 фоиздан апрелдаги 38 фоизгача). Маълумот ўрнида, декабрь ойи бошида Марказий банк курси бўйича асосий хорижий валюта ҳисобланувчи долларнинг расмий алмашинув қиймати 12 минг 865 сўмни ташкил этган. 13 май ҳолатига эса кўрсаткич 12 минг 895 сўмга етди (+0.23 фоиз).

Шунингдек, транспорт харажатларини ошишини белгилаган сўровнома иштирокчилари улуши бироз ошди (28 фоиздан 29 фоизгача).

Асосий озиқ-овқатларнинг қимматлашиши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишини тахмин қилаётганлар улуши пасайди. Монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши юзасидан хавотир билдирганлар улуши ўзгаришсиз қолган (26 фоиз).

аҳоли, инфляцион кутилмалар, марказий банк, тадбиркорлар

Тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари апрель ойида 12,8 фоизни ташкил этиб, мартдагига (13 фоиз) нисбатан пасайди. Бизнес вакилларида ҳам коммунал хизматлар ҳамда ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши асосий хавотир бўлиб қолмоқда ва бу хавотирлар апрель ойида кучайган (мос равишда +3 фоиз ва +1 фоиз).

Уларнинг валюта курсининг ўзгариши (43 фоиз), транспорт харажатлари (31 фоиз) ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (23 фоиз) бўйича кутилмалари апрелда ўзгаришсиз қолган.

Солиқ юкининг юқорилиги ва хомашё нархларининг қимматлашиши нархларга оширувчи босим ўтказиши бўйича кутилмалар бироз ёмонлашган (мос равишда +1 фоиз ва +2 фоиз).

Соҳалар кесимида аҳоли ўртасида энг салбий кутилмалар ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари томонидан қайд этилган. Улар кейинги 12 ойда инфляция даражаси 17,2 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Энг паст кутилмалар қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари томонидан белгиланган (12,8 фоиз).

Тадбиркорлар орасида эса энг оптимистик кутилмалар ҳунармандчилик соҳасига (10,7 фоиз), энг пессимистик кутилмалар қурилиш соҳасида ишловчи корхоналарга тўғри келган.

аҳоли, инфляцион кутилмалар, марказий банк, тадбиркорлар

Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмалари Тошкентда энг юқори (16,9 фоиз), Навоий вилоятида энг паст (11,8) фоиз бўлди. Тадбиркорларнинг энг юқори кутилмалари эса Самарқанд вилоятида (13,8 фоиз), энг паст кутилмалари Қорақалпоғистон Республикасида (9,7 фоиз) қайд этилди.

аҳоли, инфляцион кутилмалар, марказий банк, тадбиркорлар

Инфляция даражаси 8 фоиз ва ундан пастроқ бўлишини кутаётган респондентлар улуши Қашқадарё вилоятида энг кўп (39 фоиз), Андижон вилоятида эса энг кам бўлиб турибди (24 фоиз).

аҳоли, инфляцион кутилмалар, марказий банк, тадбиркорлар

Даромадга эга бўлмаган, даромади 2 млн сўмгача ва 4−10 млн сўм оралиғида бўлган респондентларнинг инфляцион кутилмалари март ойидагига нисбатан ёмонлашган. 2−4 млн оралиғида ва 10 млн сўмдан кўп даромад олувчиларнинг инфляцион кутилмалари эса яхшиланган.

аҳоли, инфляцион кутилмалар, марказий банк, тадбиркорлар

Маълумот ўрнида

Инфляцион кутилмалар — бу одамлар, корхоналар ва иқтисодиётнинг бошқа иштирокчиларининг нархлар келажакда қандай ўзгариши ҳақидаги фикрлари. Оддий қилиб айтганда, бу уларнинг 12 ой ичида товар ва хизматлар қанчалик қимматлашиши ҳақидаги прогнозлари.

Агар сиз нархлар бир йил ичида 10 фоизга ошишини кутаётган бўлсангиз, бу сизнинг инфляцион кутилмангиз ҳисобланади. Нархлар ўсишини кутаётган корхоналар ўз товар ёки хизматлари нархини олдиндан кўтариши мумкин, ходимлар эса даромадлари келажакдаги харажатларига мос келиши учун иш ҳақини оширишни сўраши мумкин.

Инфляцион кутилмалар реал иқтисодиётга таъсир қилиши мумкин. Мисол учун: агар одамлар нархлар кўтарилади, деб ўйласа, улар товарларни олдинроқ сотиб олишни бошлаши мумкин, бу эса талабни оширади ва нарх ошишини тезлаштиради. Компаниялар инфляцион кутилмаларини нархлар ва бюджетларга таъсир қилиши мумкин, бу эса иқтисодиётга ҳам таъсир қилади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleХДП фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди
Next Article Ўзгидромет ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши ва шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.