Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Газета.uz»
Май ойи охирида Тошкентда «Марказий Осиё-2050» минтақавий семинари бўлиб ўтади. Ташкилотчилар минтақа мамлакатлари фуқароларини Марказий Осиё келажаги ҳақидаги эсселар тўпламини яратишда иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Тошкентда 27−28 май кунлари «Марказий Осиё-2050» минтақавий форсайт семинари бўлиб ўтади. Унда сув ресурслари, энергетика, иқлим ўзгариши, демография ва бошқа соҳалардаги асосий масалаларни ҳисобга олган ҳолда минтақанинг келажакдаги эҳтимолий сценарийлари муҳокама қилинади.
Тадбир Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти (Ўзбекистон), шунингдек, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги (Қозоғистон) томонидан ташкил этилмоқда.
Ташкилотчилар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқароларини Марказий Осиё келажаги ҳақидаги эсселар тўпламини яратишда иштирок этишга таклиф қилади. Танлов натижаларига кўра, энг яхши 100 та эсседан иборат китоб нашр этилади.
Эссе топшириш ва тафсилотлар, жумладан, мавзу бўйича кўрсатмалар билан mampassi.org/centralasia2050 сайтида танишиш мумкин. Эссе топшириш муддати 15 июнгача.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
