Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » «Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП фракциялари «Тараққиёт блоги»ни тузди
News

«Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП фракциялари «Тараққиёт блоги»ни тузди

May 5, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ўртасида «Тараққиёт блоги»ни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

«Тараққиёт блоги» 93 нафар депутатдан иборат бўлиб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади. Блокнинг ташкил этилиши партияларнинг дастурий мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда президент бошчилигидаги ислоҳотларни эътироф этган ҳолда бу борадаги ишларни қатъий давом эттиришга қаратилган.

«„Миллий тикланиш“ демократик партияси билан тузилган блок „Ўзбекистон — 2030“ стратегияси, уни амалга оширишга қаратилган ҳукумат дастурини тўла қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳаётга татбиқ этилишини таъминлашда бор имкониятларини сафарбар этади. Шунингдек, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, миллий манфаатларни қатъий ҳимоя қилиш, кўп асрлик миллий-тарихий тажрибага таяниб фаолият юритишни муҳим деб ҳисоблайди», — дея қайд этди ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов.

миллий тикланиш, ўзлидеп, “тараққиёт блоги”

Блок фаолияти доирасида қуйидаги йўналишлар белгиланди:

  • миллий иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш;
  • ҳар бир фуқаронинг хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини рағбатлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда эркинлик ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш;
  • таълим сифатини ошириш ва инсон салоҳиятини ривожлантириш, нодавлат таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
  • соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш, нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш;
  • солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароитлар яратиш, солиқ ставкаларининг ўзгармаслигини таъминловчи сиёсат юритиш;
  • давлат бюджети харажатларини қисқартириш, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш;
  • фуқароларга шахсий танлов имконини берувчи хусусий жамғарма пенсия тизимини яратиш, рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган замонавий, шаффоф пенсия тизимига ўтиш;
  • мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаш.

«Бугунги глобал мураккабликлар даврида давлат ҳокимиятининг барча қисмлари мустаҳкам, барқарор ва аниқ мақсад йўлида ишлаши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўзбекистонни ривожланиши ва халқимизни фаровонлиги устувор мақсадимиз. Мақсадга қадриятларимизга уйғун, миллий манфаатларимизга хизмат қиладиган қонунлар билан эришиш йўлида имкониятларимизни бирлаштирдик. Давлатимиз ва миллатимизга хайрли бўлсин», — дея блок юзасидан изоҳ берди «Миллий тикланиш» раиси Алишер Қодиров.

«Тараққиёт блоги»нинг биринчи йиғилишида Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ўтган йилги аудит тадбирлари натижаларига кўра 4,8 трлн сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланиб, бюджетга 2 трлн сўм даромад қайтарилиши таъминланди. Шунингдек, 540,2 млрд сўмлик ортиқча ва ноқонуний харажатлар, шунингдек, 1,7 трлн сўмлик мақсадсиз ва самарасиз харажатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорланишига йўл қўймаслик чоралари кўрилди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleАҚШ 800 долларгача бўлган Хитой товарларини божсиз олиб киришни бекор қилди
Next Article ОТБ Осиё-Тинч океани минтақасида озиқ-овқат хавфсизлиги учун $40 млрд сармоя киритади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.