Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Газета.uz»
18 май — Халқаро музейлар куни. Бу санада Ўзбекистон давлат музейлари ташриф буюрувчилар учун бепул бўлади. Одамлар музейларга тез-тез бориб туришадими? Уларга қайсилари кўпроқ ёқади? Халқаро музейлар куни ҳақида билишадими? «Газета.uz» шу каби саволлар билан пойтахт кўчаларида сўровнома ўтказди.
Маданий мерос агентлиги ҳар галгидек бу йил ҳам «18 май — Халқаро музейлар куни» сабабли Ўзбекистондаги давлат музейларига кириш бепул бўлишини маълум қилди.
Агентликнинг 16 май куни ўтказилган матбуот анжуманида 2024 йилнинг ўзида 5,2 млн киши, 2025 йилнинг 1 чорагида эса 891 минг меҳмон музейлар билан танишгани айтилади. Шунингдек, «томошабинлар музейларга келмаса, музейларни томошабинларга яқин қилиш учун инновацион, виртуал музейлар йўлга қўйилган» — деди Маданий мерос агентлиги директор ўринбосари Турсунали Кузиев.
«Газета.uz» сана муносабати билан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди.
Сўровномада иштирок этганларга 4 та савол билан мурожаат қилинди. «Музейга бориб турасизми?» дея сўралганда аксарият респондентлар жуда кам боришини, бўш вақти йўқ эканлигини билдирди. Бошқалар эса аксинча, бориб кўрган музейларини санай кетди.
«Музейларга кўпроқ одам ташриф буюриши учун нима қилиш керак?» деган саволга асосан оммавий ахборот воситалари ҳамда фильмлар орқали меҳмонлар оқимини ошириш мумкинлиги айтилди.
Иштирокчиларнинг кўпчилиги Халқаро музейлар куни ҳақида ва бу санада музейларга кириши бепул бўлишини билишмас экан.
Сўровнома қатнашчиларининг фикрлари билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин:
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
