Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу йил «Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун» Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот туркиялик биокимёгар, Нобель мукофоти лауреати, Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори Азиз Санжарга топширилди.
Будапештда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити дастури доирасида «Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун» Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бу йил туркиялик биокимёгари, Нобель мукофоти , Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори Азиз Санжар ғолиб бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Азиз Санжарни табриклаб, нуфузли мукофотнинг илмий жамоатчилик вакилига топширилиши туркий дунё олимлари, жумладан, ёшларни янги марраларни забт этишга ундашини таъкидлади.
Атоқли ўзбек мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий номидаги ТДТ мукофоти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда таъсис этилган бўлиб, ҳар икки йилда бир марта туркий маданиятни тарғиб қилиш, тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун берилади.
Мукофот илк бор 2022 йилда қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовга вафотидан кейин берилган эди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
