Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » «Она умрбод кутади». Ўзбекистоннинг асосий ҳарбий ёдгорлигига ўз тарихини сингдирган ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ҳикояси
News

«Она умрбод кутади». Ўзбекистоннинг асосий ҳарбий ёдгорлигига ўз тарихини сингдирган ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ҳикояси

May 13, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳар йили 9 май куни Тошкент аҳли ва меҳмонлари Хотира ва қадрлаш майдонидаги Мангу олов пойига гуллар қўяди. Ҳалок бўлганларни хотирлайди, уларга миллионлар ҳаёти эвазига эришилган тинчлик учун миннатдорлик изҳор қилади. Бу кун уруш ҳар бир ўзбек оиласига тааллуқли экани, унинг хотираси эса авлодлар қалбида яшаётганини эсга солади.

Мустақиллик майдони ҳудудида жойлашган ёдгорлик мажмуаси — ҳалок бўлганлар номлари ёзилган хотира китоблари, Мангу олов ва марказий фигура — «Мотамсаро она» ҳайкали — бу бутун халқнинг миннатдорчилиги мужассам бўлган жамоавий хотира маконидир.

1999 йилда яратилган ҳайкал муаллифи — Ўзбекистон халқ рассоми Илҳом Жабборов. Эгик бошига мотам рўмолини ташлаган аёлнинг бронза ҳайкали ўғиллари урушдан қайтмаган барча оналарнинг умумлаштирилган образи сифатида намоён бўлади. У бутун миллат дард-ҳасратини ифодалайди, олдидаги Мангу олов эса унинг юрагидаги оташ сингари тинчликнинг қиймати нақадар баланд эканини эслатиб туради.

Ёдгорликни яратиш фикри қандай туғилгани, ижодий ғоя қандай босқичларни босиб ўтгани ва нима учун дастлаб ёдгорлик «Кутаётган она» деб номлангани ҳақида унинг муаллифи — ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ҳикоя қилади.

9 май, мотамсаро она, хотира ва қадрлаш куни, хотира ва қадрлаш майдони

Янги рамз излаб

«Мотамсаро она» ҳайкали пайдо бўлишидан олдин бу жойда тошкентликларга яхши таниш бўлган бошқа ёдгорлик бор эди. У 1975 йилда Ғалабанинг 30 йиллигини нишонлаш арафасида очилган. Марказда 1941 йилда Москва учун бўлган жангда ҳалок бўлган номаълум ўзбек аскари қабри жойлашган эди. Қабртошда хотира ва ҳарбий жасорат рамзи ҳисобланмиш бронзадан ишланган ҳарбий каска ва дафна новдаси ётарди. Пойдеворида «Исминг номаълум, жасоратинг ўлмас» деган ёзув бор эди. Ёдгорлик марказидаги беш қиррали юлдуз ичида ёқилган Мангу олов Кремль девори ёнидаги Номаълум аскар қабри олдидаги алангадан келтирилган эди. Ёдгорлик ўша давр руҳи нуқтаи назаридан талқин қилинарди: қаҳрамон шаҳарларнинг тупроқ капсулалари жойлаштирилган мармар плиталар, арча ва қорақарағайлар — халқлар дўстлигининг рамзлари эди.

Ўзбекистон ССР президенти Ислом Каримов Ғалаба кунида Ленин номидаги майдонда Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимида, 1991 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.Ўзбекистон ССР президенти Ислом Каримов Ғалаба кунида Ленин номидаги майдонда Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимида, 1991 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Бироқ, 1999 йилга келиб, байрамнинг ўзини ҳам, ёдгорликни ҳам қайта кўриб чиқиш вақти келган эди. Мажмуа Хотира ва қадрлаш майдони деб ўзгартирилди ва реконструкция қилинди. Эски композиция янги давр нигоҳида ўз ифодасини йўқотган эди. Мангу олов ёнидаги юлдуз саккиз қиррали шаклга эга бўлди, ёзув эса ўзбек ва рус тилларида янги мазмун касб этди: «Сен доимо қалбимиздасан, жигарим». Бронза каска ва дафна новдасини олиб ташлашга қарор қилинди. Уларнинг Мангу олов ёнидаги ўрнини урушда ўғилларини йўқотган барча ўзбек оилаларини бирлаштирган дард ва ифтихорни акс эттира оладиган янги ёдгорлик эгаллаши керак эди.

Шундай қилиб, янги ҳайкални яратиш бўйича танлов эълон қилинди. Унда кўплаб рассомлар ва ҳайкалтарошлар, жумладан, ўша пайтда ёдгорлик санъатининг таниқли устаси бўлган Илҳом Жабборов ҳам иштирок этди. У бутун мамлакат бўйлаб ўнлаб ёдгорликлар, шу жумладан, давлат буюртмаларини яратган эди. Унинг ижоди расмий тузилмалар билан чамбарчас боғлиқ: у нафақат меъморий кенгашлар, балки шахсан биринчи президент томонидан маъқулланган образларни ҳам яратган эди.

Танловда иштирок этиш қарори ҳақида Жабборов содда ва самимий тарзда шундай дейди: «Бу мавзу ҳар биримизга яқин. Ҳар бир инсоннинг онаси — ҳаётидаги энг муҳим ва азиз инсони бор. Унга ҳайкал ўрнатиш ҳақида гап кетганда, қандай қилиб бир четда туришим мумкин?»

Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкалининг очилиш кунидаги умумий кўриниши, 1999 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкалининг очилиш кунидаги умумий кўриниши, 1999 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Ҳайкалтарош томонидан тақдим этилган эскиз энг яхши деб топилди. Илҳақ бўлиб кутаётган она образи кўпчиликка, шу жумладан, давлат раҳбарига ҳам яқин ва тушунарли бўлиб чиқди. Ислом Каримов ҳайкалнинг ҳиссий таъсир кучини эътироф этиб, уни маъқуллади. Айнан шу маъқуллаш билан тарихнинг кейинги муҳим қисми — ёдгорликнинг ҳаётга татбиқ этилиши бошланди.

Йўқотиш ҳақидаги хотира қандай шакллантирилди?

Илҳом Жабборов учун ёдгорлик устида ишлаш жараёни эскиздан бошланмаган. У хотирадан бошланган эди. «Мотамсаро она» тимсолида асли кимни тасвирлаш ҳақидаги савол унинг учун ҳатто туғилмаган — жавоб унинг юрагида эди.

«Мен образ яратиш учун ҳеч нарсани ўрганишим шарт эмасди, — дейди у. — Зеро, она тимсоли аслида — тайёр материал. Бу ҳайкални айнан онамнинг қиёфаси асосида яратганман, бошқача бўлиши мумкин эмасди».

9 май, мотамсаро она, хотира ва қадрлаш куни, хотира ва қадрлаш майдони

Жабборовнинг онаси ўн уч фарзандни дунёга келтириб, вояга етказган. У урушдан олдинги авлоднинг қатъиятли, кучли, матонатли аёлларидан эди. Катта ўғли Камолни 17 ёшида фронтга олиб кетишган ва у ерда бедарак йўқолган. Оила учун бу мусибат йиллар ўтиши билан унутиладиган эмас, аксинча, тобора чуқурлашиб борадиган дардга айланди. Она учун эса — абадий кутишга.

«Онам бизни боқиш учун эрта тонгдан кечгача ишларди. Унинг бармоқлари оғир меҳнатдан қабариб кетганди. У гўё шу тупроққа қоришиб кетгандек эди — териси дағаллашиб, тупроқ тусига кирганди. Ўн уч фарзанддан ҳозир фақат учтамиз қолдик. Ўзимиз ота-она бўлганимизга қарамай, онам доим биздан хавотирланиб, ҳол-аҳвол сўрарди. 18 ёшда бўламанми ёки 60 ёшда, фарқи йўқ, у менга худди ёш боладек ғамхўрлик қиларди. Ўзи бетоб бўлса ҳам менга ош дамлаб, уни емагунимча кетишимга қўймасди. Яна ким шундай қила олади? Фақат она», — деб эслайди Жабборов.

Ёдгорликдаги она образи шахсий, тарихий, миллий каби барча жиҳатларни ўзида мужассам этган. У аниқ бир портрет эмас, балки умумлашма қиёфа бўлиб чиқди. Ҳайкалда Мангу олов ёнида ўтирган аёл тасвирланган. Унинг юз тузилиши, кўзларининг ифодаси, қўлларининг шакли ҳайкалтарошнинг онаси образини аниқ акс эттиради. Унинг қадди букилган, қўлларини қовуштирган ҳолатида чуқур итоаткорлик ва сўзсиз умид кўзга ташланади, бироз пастга қаратилган нигоҳи эса гўё ички дунёсига йўналтирилгандек.

Онани мотамсаро ҳолда ўтирган ҳолатда тасвирлашга Жабборовни Раҳим Аҳмедовнинг «Она ўйлари» картинаси илҳомлантирган. Бу асар рассомнинг эрта вафот этган онасига бўлган муҳаббати ва қайғусининг рамзига айланган эди. Ёрқин қайғу билан тўлдирилган образда Жабборов кутаётган онанинг руҳий ҳолатини мукаммал акс эттирувчи композицияни топди.

«Она ўйлари». Раҳим Аҳмедов ишлаган сурат«Она ўйлари». Раҳим Аҳмедов ишлаган сурат

«Менга бу суратни кўрсатишганида, шу заҳоти тушундимки, у айнан шундай ўтириши керак. Ҳолат сўзсиз гапирарди. Ислом Абдуғаниевичга у жуда маъқул келди ва у: „Бу образни йўқотманг“, деди. Мен унинг сўзларига қулоқ солиб, буни ўз ишимда гавдалантирдим», — дейди Жабборов.

9 май, мотамсаро она, хотира ва қадрлаш куни, хотира ва қадрлаш майдони

Ёдгорликни яратиш жараёнида ҳайкалтарош бўлажак ёдгорлик жойлашиши керак бўлган майдонга бир неча бор ташриф буюрган. У дарахтлар, сўқмоқлар, ёруғликнинг қандай тушиши, оловга яқинлашаётган одамларнинг қайси тарафга назар ташлашини кузатган. Унинг учун ёдгорликнинг атроф-муҳитга уйғун бўлиши ва ёдгорлик мажмуасининг юрагига айланиши муҳим эди.

Жабборов жами 5−6 та эскиз яратди. Ҳар бир босқичда ҳайкал қайта ишланиб, такомиллашиб борди. Образнинг умумий ғояси ўзгаришсиз қолди, фақат чизиқлар, кийим бурмалари ва юз хусусиятлари тузатилди. Ҳайкалтарошга ҳайкалини яратиш учун атиги 3−4 ой вақт берилган бўлса-да, иш маҳорат билан бажарилди. Президент томонидан танланган вариант бир метрли пластилин моделдан баландлиги 3,5 метр бўлган бронза ҳайкалга айланди.

«Қалбингдан чуқур жой олган нарса устида ишлаётганингда, ҳеч нарсани ўйлаб топиш шарт эмас. Ҳайкалда она олдинга энгашиб ўтирибди, унинг юзида ҳавотир ва муҳаббат акс этади. У кутяпти. Умрбод кутади. Ўғлининг ҳалок бўлганини билса ҳам ишончини йўқотмайди. Бу фақат менинг онамнинг тарихи эмас, бу ўғиллари урушдан қайтмаган барча оналарнинг тарихи. Она умрбод кутади — мактабдан, ишдан, фронтдан кутади. Унинг табиати шундай», — дейди ҳайкалтарош.

Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали, 1999 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали, 1999 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Президент Ислом Каримов 2001 йил 9 май — Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Президент Ислом Каримов 2001 йил 9 май — Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали, 1999 йил. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.
Президент Ислом Каримов 2001 йил 9 май — Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида. Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви.

Аввалига Жабборов ёдгорликни «Кутаётган она» деб номлаган. Бу номда шахсий сабаб ва чуқур ҳиссий маъно — юраги фарзандининг тақдири билан боғлиқ бўлган ҳар бир аёл яшаб ўтадиган абадий кутиш мужассам эди. Кейинчалик, муҳокамалар давомида ном ўзгарди — «Мотамсаро она» шундай туғилди. Бу ўзгариш нафақат кутиш мавзусига, балки миллионлар учун умумий бошдан кечирилган оғриққа ҳам урғу берарди.

«Мен унинг ёнидан ўтаётган ҳар бир инсон бу кутиш [азоби]ни ҳис қилишини хоҳлардим. Онасини эсга олиши учун. Бир лаҳза тўхтаб, бошини эгиб, бу нақадар оғир азоб бўлганлигини ва буни биз ҳали ҳам тўлиқ англаб етолмаслигимизни тушуниши учун. Бу она — фақат менинг онам эмас. У — умумий. У — ҳаммамизнинг онамиз».

Икки қиёфа, бир юрак

Баъзан бир ҳайкалнинг тақдири бошқасини дунёга келтиради. Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали билан ҳам худди шундай бўлди — у Тошкентдаги ҳайкалнинг ўзига хос эгизагига айланди, бироқ алоҳида тарих ва оҳангга эга бўлди.

«Аввалига Ислом Абдуғаниевичнинг онасини тасвирламоқчи бўлганман. Ахир ҳар қандай аёл ҳам президентнинг онаси бўла олмайди-ку, — деб эслайди Жабборов. — Лекин ёрдамчилари менинг таклифимни унга етказишмаган. Шунинг учун ишни ўз онам сиймосидан бошлаганман».

Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали.Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали.

Ҳайкал тайёр бўлгач, президент Жабборовнинг дастлабки ижодий ғоясидан хабар топади. Шундан сўнг, давлат раҳбари ҳайкалтарошга шахсан мурожаат қилиб: «Илҳом ака, Самарқанд учун ҳам худди шундай ёдгорлик яратинг», дейди.

Ҳайкалтарош дарҳол ишга киришади. У ёдгорлик асосий — ички маъносини йўқотмаслиги кераклигини тушунарди. Самарқанддаги ҳайкал Тошкентдагисининг айнан нусхасига айланди: ўша шаклу шамоил, ўша ҳолат, ўша олийжаноб вазминлик. Фақат бир нарса — юз қиёфаси ўзгарди. Энди бу Ўзбекистоннинг биринчи президенти онасининг образи эди.

«Мана энди икки пойтахт — Тошкент ва Самарқандда иккита она ҳайкали қад ростлади: бири ҳайкалтарошнинг, иккинчиси президентнинг онаси», — дея хулоса қилади Илҳом Жабборов.

Тошкентдаги «Мотамсаро она» ҳайкали.Тошкентдаги «Мотамсаро она» ҳайкали.

Шунга ўхшаш ёдгорликлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари марказларида ҳам барпо этилган, бироқ Илҳом Жабборовнинг бу нусхаларга алоқаси йўқ.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleTurkish Airlines ўрнидан вақтли қўзғалган йўловчиларга жарима соладиган бўлди
Next Article Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 самолётининг 2014 йилда Украинада уриб туширилишида Россияни айбдор деб топди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.