Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳаво жанги тарихдаги энг йирикларидан бирига айланди — CNN
News

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳаво жанги тарихдаги энг йирикларидан бирига айланди — CNN

May 10, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳаво жанги тарихдаги энг йирикларидан бирига айланди — CNN

Фото: Associated Press трансляциясидан кадр

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳаво жангида 125 та қирувчи самолёт қатнашди, уларнинг ҳеч бири чегарани кесиб ўтмаган. Жанг авиациянинг энг янги тарихидаги «кенг кўламлиларидан бири» бўлди, деб ёзди CNN.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги 7 майга ўтар кечаси бўлиб ўтган ҳаво жанги «авиациянинг энг янги тарихидаги энг кенг кўламли ва узоқ муддат давом этган ҳодисалардан бири» бўлди, деб ёзмоқда CNN Покистон хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манбага таяниб.

Жами 125 та қирувчи самолёт бир соатдан кўпроқ вақт давомида жанг қилди, ҳеч бир томоннинг самолётлари ўз давлатининг ҳаво ҳудудини тарк этмади, деди манба. Унинг сўзларига кўра, қирувчи самолётлар бир-бирини баъзан 160 км дан ортиқ масофада ракеталар билан ўққа тутган. Манбанинг таъкидлашича, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари нишонларга бир неча марта яқинлашишга мажбур бўлган.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, томонлар 2019 йилда Деҳли ва Исломобод ўртасида анча кичик ҳаво жанги содир бўлган тўқнашув тажрибаси туфайли ўз қирувчи самолётларини чегарадан ўтказмаган. Ўшанда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси Покистон ҳудудида уриб туширилган, у Ҳиндистонга узатилишидан олдин Покистон телевидениеси орқали намойиш этилган. Манбага кўра, бу сафар томонларнинг ҳеч бири бунинг такрорланишини истамаган.

Покистон ҳарбийлари ҳаво жанги давомида Ҳиндистоннинг бешта самолёти ва дронини уриб туширганини маълум қилди. Ҳиндистон бу маълумотни тасдиқламади.

7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон Покистон ва Кашмирнинг Покистон ҳудудидаги объектларига кетма-кет ракета зарбалари берди. Бу Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги Паҳалгам шаҳрида сайёҳларга ҳужум уюштирилганидан икки ҳафта ўтиб содир бўлди. Покистон бунга жавобан Кашмирдаги бўлиниш чизиғига артиллериядан ўт очди ва Ҳиндистон ҳарбий самолётларини уриб туширганини маълум қилди. Ўнлаб қурбонлар ва ярадорлар борлиги маълум.

БМТ бош котиби ва жаҳон етакчилари можаронинг авж олишидан хавотир билдириб, томонларни ҳарбий вазминликка чақирди. Ўзбекистон ТИВ ҳам Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чорлади.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleОтабек Холбаев Ўзбекистон ҳарбий прокурори бўлди
Next Article Chery Uzbekistan барча моделлар учун бошланғич тўловни камайтириб, янгиланган кредит таклиф қилмоқда

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.