Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Газета.uz»
Хонобод шаҳри суди раисининг судьялик ваколати тўхтатилди. Судьялар олий кенгаши уни фирибгарлик ва пора беришда иштирок этишда гумонланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган.
Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раисининг судьялик ваколати тўхтатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 12 май куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э.ни Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (Пора беришда иштирок этиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю.Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Фақат қайд этиладики, ижтимоий тармоқлардаги аксарият манбаларда тарқатилаётган шу мавзудаги хабарлар бўрттирилган бўлиб, барча ҳолатларга тергов йўли билан аниқлик киритилади», — дейилади хабарда.
Kun.uz’нинг хабар қилишича, суд раиси тезкор тадбирда 30 минг АҚШ доллари олаётганда ушланган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
