Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Президент заргарлик саноатини «соя»дан олиб чиқишни буюрди
News

Президент заргарлик саноатини «соя»дан олиб чиқишни буюрди

May 26, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонда заргарлик саноатини «соя»дан олиб чиқиш ва унда миллий бренд яратиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни бўлиб ўтган йиғилишда сўз борди, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Қайд этилишича, 2024 йилда заргарликда ишлаб чиқариш 200 млн доллардан ошган, экспорт 17 фоизга ўсиб, 92 млн долларга етган. Мамлакатда йилига 100 тоннадан зиёд олтин қазиб олинаётгани билан имкониятларнинг ўндан бири ҳам ишга солинмаяпти.

Соҳада «хуфиёна» иқтисодиёт улуши юқори экани кўрсатиб ўтилди. Йилига 550−600 млн долларлик буюмлар норасмий тилла бозорларида айланмоқда. Ёки мустақил изловчилар 2020 йилда 40 кг олтин топширган бўлса, ўтган йили бу 100 карра камайган.

Давлат раҳбари норасмий секторни қонунийлаштиришни буюрди. Режалаштирилган чора-тадбирлар орасида қуйидагилар бор (уларнинг баъзилари 2024 йил июнь ойида муҳокама қилинган):

  • заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида тилла буюмлари савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади;

  • норасмий заргарлик расталари замонавий кўринишга келтириб, уларнинг фаолиятини қонунийлаштирилади;

  • четдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми камида 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қоплаб берилади;

  • заргарлик саноатида ишлатиладиган ускуналар ва уларни бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади;

  • нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади;

  • Навоий ва Олмалиқ комбинатларидан олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади.

Давлат раҳбари заргарликда ҳам саноат усулига ўтиб, ички бозорни ҳимоя қилиш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш вақти келганини қайд этди.

«Очиқ айтиш керак, тартиб-интизом, шаффоф тизим бўлмаган соҳада «катта сакраш» қилиб бўлмайди. Шунча шароитдан кейин ҳам «соя»да ишлаётганларга нисбатан қонун устуворлиги таъминланади», — деди у.

Мутасаддиларга 2025 йилнинг ўзида хомашё, лаборатория, ўқув маркази, шоу-рум ва дўконлари бир жойда бўлган яна 6 та марказни ишга тушириш, хорижий дизайнер ва технологларни жалб қилиб, заргарларни ўқитиш топширилди. Шу мақсадда бу йил биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади.

Янги заргарлик марказлари ишга тушган Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразмда, бу йил бундай марказлар очилиши режа қилинган Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳамда қолган ҳудудларда эҳтиёждан келиб чиқиб олтин захираси яратилади.

«Ҳамма эшитиб олсин. Заргарларнинг хомашё билан боғлиқ бирорта муаммоси бўлмаслиги керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Асиллик инспекцияси Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура билан биргаликда заргарлик соҳасида қатъий назорат ўрнатиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Тадбиркорлар заргарлик буюмини Асиллик инспекциясидан тамғалатиб, кирим қилишига бир ой вақт берилиши белгиланди.

Умуман, мутасаддиларга соҳани чуқур таҳлил қилиб, «хомашё — ишлаб чиқариш — савдо» занжиридаги барча иштирокчиларни «соя»дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleАҚШ Европа Иттифоқи товарларига 50 фоизлик бож жорий этишни кейинга қолдирди
Next Article «Сўнгги қўнғироқ» кунида мактаб ўқувчилари автомобиль бошқарган 384 та ҳолат аниқланди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.