Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: «Дунё» АА
Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Норвегиядаги элчиси этиб тайинланди. У бир вақтда Швециядаги элчи ҳам ҳисобланади.
15 май куни Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов мамлакат қироли Харальд V-га ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон — Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, «яшил» энергияни ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Норвегия ўрасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган.
Маълумот учун, Раҳматулла Нуримбетов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси ҳам ҳисобланади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
