Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига етиб борди. У кейинги кунларда мамлакат расмийлари ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, ТДТ норасмий саммитида иштирок этади.
19 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.
Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Фото
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди




