Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Искандар Мирзааҳмедов / «Газета.uz»
Silk Avia ҳам Uzbekistan Airways бош компанияси ортидан барча асосий йўналишлар бўйича тарифлар нархи пасайтирилганини эълон қилди.
Silk Avia маҳаллий авиакомпанияси ҳам бош компанияси ҳисобланган Uzbekistan Airways ортидан 16 майдан бошлаб тарифларини пасайтирганини эълон қилди.
Ташувчи хабарида айтилишича, барча асосий йўналишларда тарифлар пасайтирилди:
- Тошкент — Самарқанд: 291 минг сўмдан;
- Тошкент — Наманган: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Фарғона: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Андижон: 306 минг сўмдан;
- Тошкент — Бухоро: 320 минг сўмдан;
- Тошкент — Термиз: 335 минг сўмдан;
- Тошкент — Қарши: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Навоий: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Урганч: 437 минг сўмдан;
- Тошкент — Сариосиё: 393 минг сўмдан;
- Урганч — Бухоро: 437 минг сўмдан;
- Тошкент — Шаҳрисабз: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Қўқон: 277 минг сўмдан.
Нарх бир йўналиш учун кўрсатилган бўлиб, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. У чет эл валютасига боғлиқ ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.
«Газета.uz» хабарига кўра, Uzbekistan Airways ўша кундан бошлаб йўловчилар учун тарифларнинг максимал миқдорини бекор қилди ва энди улар арзон нархларда кўпроқ ўриндиқларга эга бўлишини маълум қилди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
