Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Сирдарё вилояти ЙҲХБ кадрлари.
Сирдарё вилоятида Damas ҳайдовчиси 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. У билан «профилактик тушунтириш ишлари» олиб борилган ва 700 минг сўм жаримага тортилган.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Damas микроавтобусида ўнлаб болаларни ташишнинг навбатдаги ҳолати аниқланди — ҳайдовчи 28 нафар болалар боғчаси тарбияланувчиларини ташиди, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ.
Ҳайдовчига нисбатан «профилактик тушунтириш ишлари» ўтказилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−8-моддаси (Одам ташиш қоидаларини бузиш) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (700 минг сўм) миқдорида жарима солинган.
Вилоят ЙҲХБ ҳайдовчиларни одам ташиш қоидаларига риоя қилишга чақирди.
Сўнгги кунларда бу каби ҳолатлар ҳақида хабарлар кўпайиб, боғча тарбияланувчиларини ташиш учун 7 ўринли «Damas» автомашиналаридан оммавий фойдаланилаётганини кўриш мумкин.
Май ойи бошида Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Damas’га хусусий боғчадан 32 нафар бола олиб кетилаётган эди. Бундан бир неча кун олдин Наманган вилоятининг Косонсой туманида худди шундай машинада 25 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
