Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида газ тўлдириш шохобчаси 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Заправка раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компресс шохобчаси кўп миқдордаги табиий газни ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
«А.Б» МЧЖ раҳбари Т.К. жамиятга қарашли заправкадаги газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 2,1 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
БП тадбиркорлардан фаолияти давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишни сўради ва кучайтирилган рейд тадбирлари давом этаётганини эслатди.
«Энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», — дейилади хабарда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
