Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Тошкент ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириш режалаштирилмоқда
News

Тошкент ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириш режалаштирилмоқда

May 15, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 14 май куни Тошкент шаҳрида режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасига кўра, пойтахт ҳудуди 3 та — консервация, реконструкция ва реновация зоналарига ажратилган.

Жумладан, реновация зонасига эски, кам қаватли уйлар, шаҳарсозлик ва зилзилабардошлилик талабларига жавоб бермайдиган бинолар киритилган. Улар босқичма-босқич бартараф этилиб, бўшатилган ҳудуд замонавий лойиҳалар асосида қайтадан қурилиши кўзда тутилган.

реновация, тошкент, тошкент бош режаси

Тақдимотда шу борадаги режалар ҳақида ахборот берилди. Қайд этилишича, бош режада 300 дан ортиқ реновация манзили белгиланган. 2025−2026 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда 65 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу орқали мазкур ҳудудлар фунционал жиҳатдан бойитилади, аҳоли учун шароитлар яхшиланади, атроф ободонлаштирилади.

«Натижада эски ва замонавий мавзелар орасидаги тафовут босқичма-босқич қисқартириб борилади ҳамда улар ўзаро уйғунлаштирилади. Бинолар кам майдонда қурилиб, мавжуд дарахтлар сақлаб қолинади, янги яшил ҳудудлар қурилади», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбари бу лойиҳаларнинг шаҳар архитектураси ва инфратузилмасига мослигини чуқур ўрганиш, геологик ва сейсмик таҳлиллар асосида хавфсизлик жиҳатидан такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Турар жойлар мактаб-боғча каби ижтимоий муассасалар, дам олиш шароитлари билан ҳамоҳанг бўлиши зарурлигини таъкидлади.

реновация, тошкент, тошкент бош режаси

Йиғилишда қайд этилишича, шаҳарнинг «ўпкаси» дарахтзорлар бўлса, ариқ ва каналлар — унинг «қон томири». Президент кўрсатмаси билан, янги бош режада бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириб, 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган. Бу, ўз навбатида, сув йўлларини яхшилашни талаб этади.

Тақдимотда шаҳар ирригация ва дренаж тармоқларининг янги бош режа билан уйғунлаштирилган тизими ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, 2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилади.

Туркиянинг Su-yapi engineering and consulting компанияси билан бирга дренаж тармоқларидаги муаммолар ўрганилган. Аэрофото, геодезия ва ёғингарчилик таҳлили асосида бу тармоқларни янгилаш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилган. Ўтган йили 45 та сув тошқини ҳудудлари бартараф этилган. Бу йил яна 34 та жойда шундай ишлар бажарилади. Президент бу ишларни давом эттириб, қамровини янада ошириш, шу йўналишда мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

реновация, тошкент, тошкент бош режаси

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларининг ҳолати ҳақида ҳам ахборот берилди. Пойтахтда умумий қиймати 25 миллиард долларлик 717 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Жорий йилда шундан 7 миллиард 500 миллион доллари ўзлаштирилиб, 265 та лойиҳа ишга туширилиши кўзда тутилган. Буларнинг натижасида турар жойлар, савдо ва кўнгилочар мажмуалар қурилиб, саноат корхоналари ташкил этилади ва минглаб иш ўринлари очилади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЖиззахда фермер хўжалиги 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди
Next Article 14 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.