Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Иллюстратив.
Фото: «Газета.uz»
Тошкентда содир бўлган кучли шамол оқибатида дарахт икки фуқарони босиб қолди. Улардан бири оғир аҳволда шифохона қабулхонасида вафот этган. Иккинчиси реанимация бўлимида даволанмоқда.
Тошкентда содир бўлган кучли шамол оқибатида дарахт фуқарони босиб қолди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг «Миллар» дастурида хабар берилди.
Шифокор Мурод Қодировнинг сўзларига кўра, шифохонага дарахт босиб қолган икки нафар бемор олиб келинган. Улардан бири оғир аҳволда олиб келинган ва шифохона қабулхонасида вафот этган.
«Иккинчи беморимизда бош-мия жароҳати мавжуд. Узоқ муддатли жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи стабил-оғир, реанимация бўлимида даволанмоқда», — деди шифокор.
Лавҳада, шунингдек, дарахтлар Spark ва автобус устига қулаб тушгани ҳам айтилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 май куни соат 19:00 атрофида Тошкентда об-ҳаво кескин ўзгарди. Тўсатдан мусаффо осмон қоронғилашди, кучли шамол чанг-тўзонларни олиб келди. Кўчалардаги чанг, барг ва чиқиндилар ҳавога кўтарилди. Баъзи жойларда томлар учди, дарахтлар қулаб тушди.
Ўшанда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқа хизматлар дарахтлар билан биргаликда дарахтлар ва уларнинг шохлари қулаши оқибатларини бартараф этаётгани, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлигини хабар қилганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
