Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Milliy TV
Тошкентда светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси 12 ёшли пиёдани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳайдовчи ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1 май куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Lacetti ҳайдовчиси 12 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Milliy телеканалида хабар берилди.
21 ёшли ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб кетган. ЙТҲ оқибатида у шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
