Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

5−10 июнь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА ва Қатарга қарши ўйинлари намойиш этилади. Шунингдек, ёшлар учун концертлар, мотивацион нутқлар ва мавзуга оид тадбирлар уюштирилади.
5−10 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бир қатор ёшлар тадбирлари бўлиб ўтади.
Унинг марказий воқеалари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатига чиқиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган футбол ўйинлари трансляциялари бўлади:
- БАА — Ўзбекистон (5 июнь, Абу-Даби);
- Ўзбекистон — Қатар (10 июнь, Тошкент).
Тадбирлар «Ўзбекистон — истеъдодлар замини» (Uzbekistan: Land of Talents) деб номланган ёшлар ҳаракати доирасида ўтказилади.
Фаолиятлар маркази — Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон бўлиб, у ерда футбол учрашувлари намойиши, концертлар ва мотивацион шоулар бўлиб ўтади. Тадбирлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан, ҳукумат кўмаги ва бир қатор компаниялар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Тадбирларда 100 мингдан ортиқ ёшлар (16−40 ёш) иштирок этиши кутилмоқда. Улар учун концертлар, мотивацион шоулар ҳамда жамоавий футбол намойишлари ташкил этилади. Иштирок этиш учун Telegram’даги @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Лойиҳа Uzbekistan’с Club нодавлат ташкилоти томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Молиялаштириш Капиталбанк, Uzum ва Ucell томонидан таъминланади.
Тадбирларида блогерлар, спортчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ёшлар фаол иштирок этади. «Газета.uz» ахборот ҳамкорлари сифатида қатнашади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди