Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкентдаги «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. У Ҳаж сафарига гуруҳ раҳбари сифатида йўл олганди. Домланинг ўлимига бош мия билан боғлиқ ташхислар қўйилди, у парвоз давомида уйқуга кетган ва уйғонмаган.
Тошкент шаҳридаги «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
У 1997 йилдан буён имом-хатиб лавозимида фаолият юритиб келган. Бу йиллар давомида Тошкент шаҳридаги «Оқ тунукали», «Иброҳим ота», «Имом Термизий» ҳамда «Ракат» жоме масжидларида хизмат олиб борган.
Идоранинг қайд этишича, у 23 май куни Тошкент-Мадина йўналишида пойтахтнинг 38-гуруҳ зиёратчилари гуруҳ раҳбари сифатида йўлга чиққан.
«Шу куни сафарга чиқишлари билан домла парвоз давомида уйқуга кетган ва шу ҳолатда уйғонмаган. Бемор Мадина халқаро аэропорти шифокорлари томонидан кўрилганда аҳволи ўта оғир, беҳуш, саволларга жавоб бермаган. Шундан сўнг Мадина шаҳридаги „Муовасат“ клиникасига жойлаштирилган. Шифокорлар томонидан бош мия қон айланиши ўткир бузилиши, мия ўзаги структуралари ўзгаришлари, бош мия шишиши ташхиси қўйилган», — дея унинг ҳолатини очиқлади ташкилот.
Раббимқул домлада бош мия шишини камайтириш мақсадида 24 май куни операция ўтказилган. Шундан кейин ҳам беморнинг аҳволи оғирлигича сақланиб, 26 май куни эрта тонгда вафот этган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди