Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ў️збекистонда «Йил ўқитувчиси» ва «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади
News

Ў️збекистонда «Йил ўқитувчиси» ва «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади

Aprel 30, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


Ў️збекистонда «Йил ўқитувчиси» ва «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ва педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ташкил этилади. Ғолиблар 525 миллион сўмлик пул мукофоти ва QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

Ўзбекистонда умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ташкил этилади. Уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» танлови;
  • педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танлови.

«Йил ўқитувчиси» танловига номзодлар ўзлари дарс берадиган битта фандан, бошланғич синф ўқитувчилари эса бошланғич таълим йўналишида иштирок этади. Иштирокчилар вазирликнинг махсус платформаси орқали рўйхатдан ўтади.

Танлов уч босқичда ўтказилади:

  • биринчи босқичда — номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади;
  • иккинчи босқичда — номзодларнинг педагогик маҳорати баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви баҳолаш учун махсус платформага жойлаштирилади;
  • учинчи босқичда — номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ҳамда китобхонлиги баҳоланади.

Танлов якунларига кўра, ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ғолиб деб топилган ҳар бир номзод реестри Вазирлик томонидан юритиладиган ҳамда Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

Ушбу сертификат асосида ғолиблар Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасига қўшимча ажратилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1400 бараварига (525 миллион сўм) тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танловида эса иштирокчиларнинг 4 та йўналиш бўйича фаолияти натижалари ўрганилади. Булар — ҳудудда таълим сифатини ошириш бўйича эришилган натижалар, молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича эришилган натижалар, замонавий услубда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича эришилган натижалар, Марказни тажрибали кадрлар билан таъминлаш ва замонавий бошқарув усулларининг жорий қилинганлиги. Ушбу танлов ғолиблари ҳам БҲМнинг 1400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, президент 2024 йил сентябрида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқотида ҳар йили «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилишини айтганди. «Туман ва шаҳарда ғолиб бўлган ўқитувчиларга президент совғаси сифатида 3 хонали уй берилади», — деганди давлат раҳбари.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleAPEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE FAIR халқаро форумида қатнашади
Next Article Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчини калтаклаган мактаб директори ишдан олинди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.