Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

ОТБ президенти Масато Канда ва бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев.
Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»
Осиё тараққиёт банкининг 59-йиллик йиғилиши ўтказиладиган жой сифатида Самарқанд танланди. Ўзбекистон мазкур тадбирга иккинчи бор мезбонлик қилади.
Ўзбекистон 2026 йил 3−6 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 59-йиллик йиғилишига мезмон бўлади. Бу ҳақда Миланда бўлиб ўтган 58-учрашув якунлари бўйича маълум қилинди, деб хабар берди «Газета.uz» мухбири.
Ўзбекистон банк тадбирига иккинчи марта мезбонлик қилмоқда: аввал ОТБнинг 43-йиғилиши 2010 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди.
«Ишончим комилки, 2026 йилги йиллик йиғилиш минтақанинг кўплаб ўзига хос томонларини таъкидлаб, мулоқот ва ҳамкорлик мустаҳкамланиши учун илҳомлантирувчи платформани тақдим этади», — деди ОТБ президенти Масато Канда.
ОТБнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳуқуқини Италиядан Ўзбекистонга топшириш маросими. Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов (ўнгдан иккинчи).
Йиллик йиғилишда банкка аъзо 69 давлат раҳбарлари, молия вазирлари, марказий банк раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, ННТлар ва ОАВ вакиллари Осиё-Тинч океани минтақаси олдида турган ривожланиш муаммолари ва чақириқларини кўриб чиқади. Унда анъанавий равишда бир неча минг киши қатнашади.
ОТБ — сўнгги беш йил ичида турли лойиҳаларни молиялаштириш учун 5,41 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган Ўзбекистоннинг ривожланиш бўйича энг йирик ҳамкорларидан бири. Банк мамлакатда яшил иқтисодиётга ўтиш, хусусий секторни мустаҳкамлаш ва инсон капиталига сармоя киритишга кўмаклашмоқда.
Осиё тараққиёт банки 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, 69 та давлатга тегишли, улардан 50 таси шу минтақадан.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
