Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади. У суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга оширади.
23 май куни «Мамлакатимизда қайта суғурта тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори [ПҚ-191-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қарорга кўра, қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 трлн сўмга етказиш;
- қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш;
- халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150,0 млрд сўмгача ошириш.
Қарорга кўра, «Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади ва унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш;
- хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди