Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » «Ўзбекистон иқтисодий келажагига оптимистик қарайди» — ИМВ раҳбари биринчи ўринбосари
News

«Ўзбекистон иқтисодий келажагига оптимистик қарайди» — ИМВ раҳбари биринчи ўринбосари

May 6, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон янги глобал беқарорлик ва жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликларга қарамай, ислоҳотларга содиқ қолади. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов 5 май куни Миланда бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банкининг 58 йиллик йиғилиши очилишида айтиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири.

Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда бошланган ислоҳотлар мамлакатга жиддий ташқи таъсирлар — COVID-19 пандемияси, геосиёсий беқарорлик, жаҳон иқтисодиётидаги савдо тангликлари ва ташқи бозорлардаги тебранишларни енгиш имконини берди.

«Мураккаб, аммо ҳаётий муҳим макроиқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги кучли раҳбарият ва сиёсий ирода туфайли 2018 йилдан буён ЯИМимиз икки баравар кўпайиб, 2024 йилда 115 миллиард долларга етди, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 3 минг доллардан ошди», — деди у.

Норқулов бу ютуқлар халқаро ҳамкорлар, айниқса, сўнгги беш йилда Ўзбекистонга ривожланишнинг устувор йўналишлари учун 5,4 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган Осиё тараққиёт банки билан яқин ҳамкорлик туфайли эришилганини таъкидлади.

«Биз ОТБдан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, экологик ўтиш ва ислоҳотлар дастурларини тайёрлаш ва амалга оширишда институционал салоҳиятни ошириш соҳаларида ҳам муҳим техник ёрдам олдик», — деди у.

ОТБнинг 2024−28 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон мамлакатни янада барқарор, инклюзив ва яшил иқтисодиётга айлантириш бўйича умумий ғояга эришиш учун банк ва бошқа манфаатдор томонлар билан яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Янги мақсадлар: аҳоли жон бошига 5000 долларгача ўсиш ва барқарор ривожланиш

Илҳом Норқуловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон «иқтисодий келажакка оптимизмни сақлаб қолмоқда»: глобал ноаниқлик давом этаётганига қарамай, 2030 йилгача 5000 долларга етказиш бўйича миллий мақсад ( 200 миллиард доллар) янгиланди.

«Биз бу улкан мақсад эканини тушунамиз, бироқ ўз салоҳиятимиз ва унга эришиш имкониятимизга ишончимиз комил. 2025−2026 йилларда биз иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражасида прогноз қилмоқдамиз», — деди у.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари жаҳон иқтисодиётидаги янги глобал беқарорлик ва ноаниқликлар шароитида Ўзбекистон ислоҳотлар йўналишига содиқлигини таъкидлади. 2017 йилдан 2024 йилгача Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга, 3,3 миллиард доллардан 8,1 миллиард долларга ошгани — муваффақият кўрсаткичларидан бири.

«Бу минтақа иқтисодиётига бўлган ишонч ва башоратлилик кучайиб бораётганидан далолатдир. Биз бу суръатни сақлаб қолиш, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз», — деди Илҳом Норқулов.

ОТБ билан ҳамкорликдаги янги устуворликлар

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Йингминг Янг, Илҳом Норқулов ва ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Йингминг Янг, Илҳом Норқулов ва ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон ОТБдан кўпроқ ёрдам олишини кутаётган учта йўналишни айтиб ўтди.

Бу, хусусан, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш ва сув ресурсларини бошқаришни оптималлаштиришга тегишли. ОТБ ушбу саъй-ҳаракатларни салоҳиятни ошириш дастурлари ва минтақавий лойиҳалар орқали қўллаб-қувватлаши мумкин.

Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва миллий харид тизимларидан фойдаланиш таклиф этилмоқда.

«Жаҳон банкининг ижобий баҳосидан сўнг Ўзбекистонда давлат харидларини амалга ошириш муддати 4−6 ойдан 10 кунгача қисқартирилди. Институционал салоҳиятнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, ОТБ лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш учун худди шундай ёндашувни қўллаш вақти келди, деб ҳисоблаймиз», — деди Норқулов.

У ОТБнинг институционал трансформациясини олқишлади ва экспертизаларни минтақавий марказларга янада марказсизлаштириш, айниқса техник ёрдам, иқлим ташаббуслари, сув ресурсларини бошқариш ва транспорт алоқаси бўйича сўровларга тезроқ жавоб беришга чақирди.

Илҳом Норқулов чиқиши якунида Марказий Осиё барқарор ўсиш суръатларини намойиш қилаётганини таъкидлади: минтақанинг умумий ташқи савдо айланмаси 2024 йилда қарийб 95 миллиард долларга етган.

Шунингдек, у ОТБнинг 59 йиллик йиғилиши 2026 йилда Самарқандда ўтказилишини маълум қилди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЎзбекистонда боғларни хусусийлаштириш ва ботаника боғларида ўсимликларга зарарли тадбирларни ўтказиш тақиқланди
Next Article «Ўзбекнефтгаз» рекорд миқдорда еврооблигациялар жойлаштириш орқали $850 млн жалб қилди. Маблағ қаерларга сарфланади?

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.