Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 19−22 май кунлари расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради. У Будапештда бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар ўтказади ва ТДТ саммитида иштирок этади. Люблянада эса мамлакат раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун учрашувлар режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−22 май кунлари расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.
Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Президент 21 май куни Венгрия пойтахтида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 22 май куни Любляна шаҳрида Словения президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашади, ушбу мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, шунингдек, қўшма ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
