Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистон Словениянинг «Копер» портидан ЕИ бозорига чиқиш учун логистика ҳаби сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда
News

Ўзбекистон Словениянинг «Копер» портидан ЕИ бозорига чиқиш учун логистика ҳаби сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда

May 23, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Любляна шаҳридаги Президент саройида Шавкат Мирзиёев ва Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув аввалида давлат раҳбари Словения етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, сўнгги 20 йилда илк бор ўтказилаётган олий даражадаги тадбирлар икки мамлакат муносабатларида янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киришини таъкидлади.

европа иттифоқи, меҳнат миграцияси, порт, словения, шавкат мирзиёев, ҳаб

Сиёсий мулоқот, турли даражадаги алоқалар ва ишбилармонлик учрашувлари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки мамлакат БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш 3 баробар кўпайди. Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувлар кенгаймоқда. Ўзбекистонда Словения фуқаролари учун визасиз режим жорий этилган.

Икки томонлама муносабатларга тизимли тус бериш учун олий ва юқори даражадаги мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Товар айирбошлашни кўпайтириш ва унинг ҳажмини, энг аввало, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва импорт ўрнини босиш ҳисобига биринчи босқичда 500 миллион еврога етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистондан тўқимачилик, мева-сабзавотлар, минерал ўғитлар, мис маҳсулотлари ва бошқа саноат товарлари, Словениядан эса дори-дармонлар, илғор технологиялар ва ускуналар етказиб бериш шулар жумласидан.

Словениянинг «Копер» порти салоҳиятидан Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун логистика ҳаби сифатида фойдаланиш имкониятлари ўрганилади.

Словениянинг етакчи компаниялари билан Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан, асал ва шифобахш гиёҳларга асосланган дори ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорлик қилиш учун тил, касбий кўникмалар ва меҳнат стандартлари бўйича ўқитиш ва мослаштириш дастурларини ишлаб чиққан ҳолда Уюшган меҳнат миграцияси тўғрисидаги битимни тайёрлашга келишиб олинди.

Туризмни, айниқса, қишлоқ ва тоғли ҳудудларда ривожлантириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди. Таълим соҳасида томонлар дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолашга ҳамда Любляна ва Марибор университетлари билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, келгуси йилда Тошкент шаҳрида икки мамлакат олий таълим муассасалари ва илмий марказлари иштирокида Ёшларнинг инновацион лойиҳалари форуми ўтказилади.

европа иттифоқи, меҳнат миграцияси, порт, словения, шавкат мирзиёев, ҳаб

Гуманитар алмашинувни мустаҳкамлаш мақсадида томонлар ўзаро маданият кунлари ва Любляна шаҳрида Ўзбек киноси ҳафталигини ўтказиш ташаббусини илгари сурдилар.

Белгиланган барча вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида ташкил этишга қарор қилинди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Словения президенти Наташа Пирц Мусарга ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleАҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади
Next Article Трамп биринчи марта Путин урушни тугатишга тайёр эмаслигини тан олди — WSJ

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.