Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Темур Кападзе
Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 28 май куни бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Жамоа 5 июнь куни БАА, 10 июнь куни эса Қатарга қарши ўйнайди ва улар орқали жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.
ЎФА Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 28 май куни бошланадиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Жамоамиз йиғинни 29 майдан Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради. Ўзбекистонлик футболчилар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 5 июнь куни БААга қарши сафарда ўйин ўтказади. 10 июнь куни эса «Бунёдкор» стадионида Қатарни қабул қилади.
Бош мураббий Темур Кападзе йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этган:
Инфографика: Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган А гуруҳида Эрон терма жамоаси етакчилик қилмоқда ва улар жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси йўлланмани кафолатлаши учун БАА билан сафарда камида дурранг ўйнаши ёки Тошкентда Қатарни мағлуб этиши лозим бўлади. Шунда терма жамоа рақибларининг ўйинларидаги натижадан қатъий назар мундиалга боради.
Гуруҳдаги қолган ўйинлар қуйидагича: 5 июнь куни БАА Ўзбекистонни, Қатар Эронни, Шимолий Корея эса Қирғизистон терма жамоасини ўй уйида қабул қилади. 10 июнь куни эса Ўзбекистон Қатар билан, Қирғизистон БАА билан, Эрон Шимолий Корея билан ўз уйида ўйнайди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди