Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистон ва Словения ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
News

Ўзбекистон ва Словения ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

May 24, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 22 май куни Словенияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат бош вазири Роберт Голоб билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди. Шу куни бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларнинг самарали натижалари юқори баҳоланди.

Томонлар савдо, инвестиция ва кооперация соҳаларида биргаликдаги ишларни фаоллаштириш муҳим эканини таъкидлади. Ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес форуми янги алоқаларни ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун самарали майдон бўлишига умид қилди.

gsp+, inpark, президент ташрифи, роберт голоб, словения

Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион еврога етказиш чоралари кўриб чиқилди. «GSP+» преференциялар тизими ва шу куни имзоланган стандартлаштириш тўғрисидаги битим ҳам савдонинг ўсишига туртки беради, қайд этди етакчилар.

Учрашувда технологик модернизацияга урғу берган ҳолда Саноат кооперациясини ривожлантириш режасини тайёрлашга келишилди. Шу маънода Словения етакчи компанияларининг Ўзбекистонда электротехника, ускунасозлик, фармацевтика, «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги интилишлари қўллаб-қувватланди. Бундай ишлаб чиқаришларни мамлакатда Inpark бошқарувида Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркида жойлаштириш таклиф этилди.

Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритувчи экспертлар гуруҳини тузиш ва зарур норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашга келишиб олинди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва ўзбек маҳсулотларининг Европа Иттифоқи бозорига чиқиши учун «Копер» порти инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишиб олинди.

«Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди», — дейилади хабарда. Экологик туризмни, шу жумладан, тоғли ва қишлоқ ҳудудларида ривожлантириш бўйича Словения тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирилди.

Қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, хусусан, Тошкент шаҳрида Ёшлар инновациялар форумини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, келгуси йилда ўзаро маданият кунлари ва Любляна шаҳрида Ўзбек киноси ҳафталиги ўтказилади.

Ҳамкорликнинг белгиланган йўналишларини илгари суриш мақсадида жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли «йўл харитаси» қабул қилинади.

Учрашув якунида Ўзбекистон раҳбари Словения бош вазири Роберт Голобни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Article22 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
Next Article «Автоойна» давкомпанияси 200,5 млрд сўмга сотилди. Актив ва харидор ҳақида нималар маълум?

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.